• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Антифашистик қарши ҳужум ва Америка капитализмининг қайта қурилиши. АҚШдаги воқеалар ҳақида сиёсатшунос Михаил Магид билан суҳбат

    АҚШда Дональд Трамп президентликдан катта жанжал-можаро билан ахийри кетди. Кураш авжига чиқиб, шу даражага етиб бордики, тарафдорлари Капитолийни штурм қилган эди. «Дарё» мазкур воқеалар ва умуман АҚШ сиёсатида Байден маъмурияти даврида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида россиялик сиёсатшунос Михаил Магид билан суҳбатлашди. 

    Нима учун дунёнинг кўплаб мамлакатлари Қўшма Штатларда бўлиб ўтаётган воқеаларни қизиқиш билан кузатмоқда?

    Ҳа, Эронда қайси эронлик сиёсий гуруҳлар ушбу мамлакат байроғи билан Капитолийга ҳужум қилишга келгани қизғин муҳокама қилинаётган бир пайтда, Россияда Трампнинг мухолифлари ва тарафдорлари ўзаро баҳслашмоқда. Бўлиб ўтаётган воқеаларнинг икки сабаби бор. Биринчидан, кўпгина давлатлар ўзларининг сиёсий ва иқтисодий динамикасига эга эмас ва уларда ҳақиқий сайловлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳамма АҚШ ва унинг сайловларини ўта ҳаяжонли сериал сифатида томоша қилмоқда. Иккинчидан, Қўшма Штатлар ҳозирча дунёдаги ягона супер кучдир ва ундаги воқеалар сайёрага катта таъсир кўрсатиши мумкин.

    Мазкур воқеалар АҚШ учун қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкин?

    Эндиликда Демократик партия барча жабҳаларда демократия, модернизациялашган антифашизм, диктатурага, исёнга қарши кураш чақириқлари билан қарши ҳужумга ўтмоқда. Улар трампистлар томонидан Капитолийнинг эгаллаб олишга уринишни «қўзғолон», «исён» ва «терроризм»га тенглаштирди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Тушкун аҳволга тушиб қолган республикачилар чекинмоқда ҳамда кўпчилик Трампни танқид қилмоқда. Сайловлардан сўнг демократлар Сенат билан бирга ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг барча бўғинларига эга бўлди ва улар Олий судни ислоҳ қилишга ва сингдиришга ҳаракат қилади деб ўйлайман (ҳозир у ерда республикачилар ва консерваторлар устунлик қилмоқда).

    Кейинчалик демократлар архаик сайлов тизимини бекор қилиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириши ва уларга катта устунлик берадиган 1 киши – 1 овоз тизимини жорий қилиши мумкин. Шунингдек, демократлар 10 миллион муҳожирларга фуқаролик бериши ҳам мумкин. Мазкур чоралар ёки улардан бири республикачиларни кейинги 10-20 йил мобайнида ҳокимиятни эгаллашдан мосуво қилиши мумкин.

    Гап шундаки, АҚШ аҳолиси аста-секинлик билан республикачилар унчалик ҳам машҳур бўлмаган мегаполисларда тўпланиб боради. Фақатгина, архаик сайлов тизими республикачиларга баъзан сайловларда ютиб чиқишга имкон беради. Ҳиллари Клинтоннинг овозлар сони бўйича Трампдан кўп овоз олганини яхши эслайман. Трамп ўшанда овозлар сонининг кўплиги бўйича ғалаба қозонмаган эди. Балки, консерватив штатларга устунлик берган архаик сайлов тизими сабабли президентликни қўлга киритган.

    Бундан ташқари, республикачилар озми-кўпми оқ танлилар партияси сифатида қабул қилинади ва Қўшма Штатларда этник мувозанат рангли аҳоли фойдасига ўзгариб бормоқда.

    Моҳиятан, республикачиларнинг умуммиллий овоз беришда ғалаба қозониш имконияти жуда оз. Республикачилар, барча риторикаларига қарамай, тобора озчиликлар партиясига ўхшаб бормоқда ва фақат архаик сиёсий тизим уларнинг қулашига тўсқинлик қилиб турибди.

    Ҳатто ушбу чоралардан фақат биттаси, энг соддаси – максимал миқдордаги муҳожирларга фуқаролик бериш республикачиларнинг 10 ёки, ҳатто 20 йилга имкониятларини бекор қилиш учун етарли бўлиши мумкин, чунки вақт уларга қарши ишламоқда.

    Менимча, Демократлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий платформаларда цензурани кучайтиради (бу аллақачон содир бўлмоқда) ва Трамп тарафдорлари, эҳтимол Трампнинг ўзи устидан ҳам очиқ судларни ташкил қилади.

    Ўйлайманки, улар «демократия» ва «антифашизм» ниқоби остида «бир ярим партиявий тизим» деб номланган тизимни яратади (бунда мамлакатда партиялар сони кўп бўлса ҳам, амалда битта партия узоқ вақт давомида ҳукмронлик қилади, қолган партиялар эса маргинал кун тартибига эга ёки ОАВдан узилиб қолган бўлади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Италия ва Япония ҳамда мустақилликнинг илк йилларида Ҳиндистон ва Исроилда шундай тартиб ҳукм сурган).

    Бундан ташқари, агар Трамп эътиборини анъанавий энергетика соҳасига қаратган бўлса, демак демократлар, аксинча, АҚШнинг энг йирик капитал гуруҳлари тузилишини ўзгартириши мумкин бўлган яшил энергия секторига улкан сармоялар киритади.

    Демократик партияни трансмиллий глобал капитал, яшил энергия ва улкан медиа платформалар (Facebook, Twitter ва бошқалар) таъсирини ўтказувчи канал сифатида кўриш мумкин. Худди шу ватқда республикачиларни бугунги кунда ҳарбий-саноат комплекси ва анъанавий энергетика ҳамда ички бозорни ҳимоя қилувчи протексионизм сиёсати билан уйғунликда кўриш мумкин.

    Шундай қилиб, давом этаётган ўзгаришларни йирик бизнес доирасидаги глобал ўзгаришларнинг муҳим қисми ва унинг турли фракциялари ўртасидаги курашнинг намоён бўлиши сифатида кўриш мумкин.

    «Фашизм» ва «антифашизм», вакиллик демократияси ва диктатура ўз қиёфасини ўзгартиради, аммо улар доимо капиталистик тизим элементлари бўлиб қолади ва турли корпоратив манфаатларга хизмат қилади.

    Маълумки, Капитолийга ҳужум қилишга келган Трамп тарафдорларининг баъзилари Q-anon сектасига мансуб. Аммо яна бошқалар ҳам бор эди. Бу одамлар кимлар ўзи? Нима учун Капитолий хавфсизлик хизмати жуда заиф эди?

    Умуман олганда, Қўшма Штатлардаги трампизм жуда ўзига хос ҳодиса. Худди замонавий ултра ўнглар каби. Капитолийга келганлар орасида Q-anon сектаси вакиллари (улар яҳудийлар ва рептилоидлар оқ танли болаларни ўғирлаб кетади ва уларни ейди деб ишонадилар) ва неонацистлар бор эди. Шу билан бирга, у ерда таниқли сионист арбоблар, эронлик монархистлар ва бошқалар ҳам бор эди.

    Аммо нима учун у ерда полиция кам бўлганига келсак, бунинг сабаблари оддий. Вашингтонда намойишлар доим бўлади. Ёзда қора танлилар ҳуқуқлари учун бўлган намойишлар пайтида кўплаб полициячилар Капитолийга қувиб киритиб юборилган. Чунки, намойишчилар ҳамма нарсани ёқиб юборади (аслида уюшган БЛМ намойишчилари тартибли ҳаракат қилади ва ёқиб-йиқитишларга қарши, лекин уларнинг тарафдорлари анча кескин ҳаракатлар қилади). Бунда эса полиция шунчаки оқ танли одамлар, Трамп тарафдорлари одатий намойиш ўтказишга келган деб ўйлаган бўлиши мумкин.

    Аммо полиция ўз ҳисоб-китобларида Q-anon ва бошқа сиёсий секталарни ҳисобга олмаган. Ниҳоят, АҚШ разведка идоралари муваффақиятсизликка учради. Ушбу секталар тарафдорлари бир неча ҳафта давомида Капитолийга ҳужум қилиш имкониятини онлайн тарзда мутлақо очиқ муҳокама қилишган.

    Аммо шунга қарамай, нега одамлар сайловлар натижалари улардан ўғирланганига ишонишди? Бунинг сабаби борми?

    Бундай дейишга рационал асос йўқ. Фитна назариялари (масалан, Q-anon ёки барча судьялар, шу жумладан республикачилар ва депутатлар социологлар, хитойликлар ва коммунистлар билан келишиб, АҚШдаги сайловларни сохталаштирган деган фикр) турли сабабларга кўра пайдо бўлади ва бу руҳий касалликнинг натижаси бўлиши ҳам мумкин. Аслида 88 судья сайловлар сохталаштирилган деб даъво қилган Трамп тарафдорларининг иддаоларини рад этди. Бундан ташқари мазкур судьялар орасида республикачилар ва Трамп томонидан тайинланган судьялар ҳам бор эди. Сайловлар сохталаштирилмаган.

    Трамп тарафдорлари орасида кенг тарқалган сайловларнинг фалсификация қилинганига қатъий ишонч ва бошқа фитна назариялари бегоналаштиришнинг натижаси бўлиши мумкин. Одамлар ўз ҳаётларини ўзлари назорат қилмасликларини биладилар. Аммо негалигини тушунмайдилар. Улар вакиллик демокаратиясининг ўзи халқ демократияси эмаслигини англамайдилар, айниқса ҳалол сайловлар вазиятида. Бунга иқтисодий муаммолар, пандемия, доимий равишда кучайиб бораётган ижтимоий тенгсизлик, этник муаммолар сабабли юзага келган ғазабни қўшамиз. Натижада, биз ҳақиқатан ҳам ҳеч нарсани назорат қила олмайдиган ва ҳаётдан кўнгли қолган одамларни кўрамиз.

    Улар бюрократия ва бозорнинг шахссиз қонунлари, ўта бойлар, мега-корпорациялар ва уларнинг лоббистлари, партиялар, хавфсизлик идоралари ва мансабдор шахслар, ҳатто депутатларнинг ўйинчоқлари ҳисобланади (чунки ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган сайловлар оралиғида депутатлар барча қонунларни халқнинг, сайловчиларнинг иштирокисиз ўзлари қабул қиладилар ва бу халқ ҳокимиятини таъминлай олмайди). Ижтимоий қуйи синфлар уни примитив ва деярли психиатрик шаклдан фарқли равишда акс эттиришни бугунги кунда билишмайди. Трампнинг ўзи эса бу ҳаракатнинг байроғидир, у худди шу ғазабни примитив ва психиатрик шаклларда ифодалайди.

    Ақлсиз секталар ва ўта ўнг гуруҳлар айсбергнинг фақат бир учи, холос. Дональд Трамп учун 74 миллион киши овоз берган. Уларнинг аксарияти Библия камари ва Руст камари деб аталадиган оқ танли ишчилар синфидан ва оқ танли камбағаллардан иборат. Қўшма Штатларда улкан ижтимоий-иқтисодий муаммо мавжуд. Илгари мамлакатда малакали ишчи кучи ва барқарор мавқега эга бўлган катта ишчилар синфи мавжуд эди. Уларнинг фарзандлари университетларда ўқирди. 1980 йиллардан бошлаб ушбу ишчи синф қулаб бормоқда. Кўплаб яхши иш жойлари йўқ қилиниб, уларнинг ўрнини кафолатсиз ва вақтинчалик ишлар эгалламоқда. Кўплаб ишлаб чиқариш тармоқлари Хитойга олиб кетилган. Баъзилари роботлаштириш натижасида йўқ қилиб юборилди. Одамлар барқарорликни, одатий турмуш тарзини йўқотди.

    Бир аср олдин Америкада оддий меҳнаткаш халқ оммаси ишлаб чиқариш ва ҳудудларда тўғридан-тўғри меҳнат демократияси, меҳнатнинг ўзини ўзи бошқариш тизими учун курашда қатнашган. ХХ аср бошларида Қўшма Штатларда «инқилобий саноатчилар», «Дунё саноат ишчилари» (IWW) ҳаракати бошланди. Улар меҳнат шароитларини яхшилаш учун иш ташлашлар ва меҳнат жамоалари касаба уюшмаси томонидан ишлаб чиқаришни эгаллашга қаратилган ижтимоий қўзғолонлар уюштиришди. Бугун ушбу ғоялар сиёсий саҳнани тарк этди. Бугунги кундаги асосий норозилик кўпинча ғалати секталар орқали ифода этилади. Бу эса кўпсинфли хусусиятга эга, ишчилар кўпинча кичик бизнес вакиллари билан биргаликда ҳаракат қиладилар.

    Байден даврида АҚШ ташқи сиёсатида қандай ўзгаришлар юзага келади?

    Қўшма Штатлар НАТО ва уларнинг асосий рақиби ва дунёдаги иккинчи энг катта куч бўлган Хитойга қарши Шарқий Осиё давлатлари билан иттифоқни кучайтиришга пул тикади. Байден маъмуриятининг яна бир рақиби Россия бўлади. Шунинг учун собиқ СССР атрофидаги давлатлар америкаликлар билан ҳамкорлик қилиш ва Россия билан юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувлардан ҳимояланиш борасида қўшимча имкониятларга эга бўлиши мумкин. Бу жараён ушбу давлатларга маълум афзалликлар бериши мумкин.

    Бошқа томондан, демократик маъмурият инсон ҳуқуқлари масалаларига ҳассос ёндашади. Инсон ҳуқуқлари мафкураси АҚШнинг ташқи дунёга ёйишга мўлжалланган юмшоқ кучининг асосидир. Марказий Осиё ҳукуматлари эса буни ҳисобга олишлари керак.

    27.01.2021, 11:05   Изоҳ (0)   35265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Колумбияда COVID-19’дан вафот этганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди

    27.01.2021, 10:22

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 100 млн кишига етди

    27.01.2021, 09:36

    Путин ва Байден биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Улар Навальний, Украина, киберҳужумлар ва бошқа кўплаб масалаларни гаплашди

    27.01.2021, 09:20

    АҚШнинг янги давлат котиби этиб Энтони Блинкен тасдиқланди

    27.01.2021, 09:10

    Португалия COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун Европа Иттифоқидан ёрдам олмоқчи

    27.01.2021, 08:24

    Эквадор собиқ вице-президенти коррупцияга оид модда билан 8 йилга қамалди

    27.01.2021, 07:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.