«Челси» футбол клуби Томас Тухелни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирди.
Германиялик мутахассис билан 18 ойлик шартнома имзоланган. Ушбу битимни кейинчалик узайтириш банди ҳам бор.
Аввалроқ «Челси» Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарганди.
«Челси» Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумининг сўнгги беш ўйинида битта ғалаба қайд этди. Жамоа 19-турдан кейин 29 очко билан 9-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида эса «Челси» гуруҳни биринчи ўринда якунлади ва 1/8 финалда «Атлетико» билан ўйнайди.
Тухель 2020 йилнинг декабрь ойида ПСЖдан истеъфога чиқарилганди. Унга қадар германиялик мутахассис «Боруссия Д» ва «Манйс» жамоаларига устозлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)