Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасидан кейин Невада спорт комиссияси одатга кўра турнир иштирокчиларга тиббий четлатишларни қўллади.
Унга кўра, мусобақанинг асосий жангида Дастин Порьега ютқазган Конор Макгрегор 180 кун муддатга мусобақалардан четлатилди. Ирландиялик яккакурашчи болдир суюкларидан жароҳат олган. Агар рентген натижалари ва шифокорлар хулосаси ижобий чиқадиган бўлса, Конор уларни тақдим этган ҳолда таътил муддатини қисқартириши мумкин. Акс ҳолда у кўрсатилганидек 180 кун давом этади.
Асосий жанг ғолиби Порьега эса 7 кунлик мажбурий таътил берилган.
UFC 257 жанглари видеоларни бу ерда кўриш мумкин — ҳавола.
Мусобақанинг иккинчи асосий жангида мағлубиятга учраган Ден Ҳукер 45 кун октагонга кўтарила олмайди. Ғолиб Чендлерга ҳам 7 кунлик ҳордиқ берилган.
Аввалроқ Маҳмуд Муродов Эндю Санчесга қарши оғир жанг ўтказгани учун 30 кунга четлатилгани, унинг рақиби эса 180 кунга сафдан чиқарилгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)