• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

    Шавкат Мирзиёев 2025 йил 20 август куни Янги Тошкентда ўтказилган тадбиркорлар билан бешинчи очиқ мулоқотдаги нутқида “тадбиркор”, “бизнес”, “корхона”, “солиқ” каби сўзларни энг кўп тилга олди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти чоғида нутқини лингвистик таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ўз нутқида жами 4 241 сўздан фойдаланган. Энг кўп “тадбиркор” — 107 марта, “бизнес” — 34 марта, “корхона” — 29 марта, “солиқ” — 21 марта, “инвестиция”, “лойиҳа”, “кредит” — 15 марта, “тизим” — 14 марта, “шароит”, “банк”, “стартап” — 13 марта ва “экспорт” сўзи — 12 марта тилга олинган.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 

    Бир қатор асосий ибораларга алоҳида эътибор қаратилди, “бизнес вакиллари” — 8 марта, “очиқ мулоқот” — 7 марта, “имтиёзли кредит” — 4 марта такрорланган. Шунингдек, нутқда “Янги Ўзбекистон”, “кичик бизнес”, “ёш тадбиркор”, “якка тадбиркор”, “молиявий хизматлар”, “айланма маблағ” ва “энг илғор” каби иборалар ҳар бири 3 мартадан тилга олинган.

    Уч сўздан иборат иборалардан “якка тартибдаги тадбиркор” ва “куч — бу тадбиркорлар” ибораларининг ҳар бири 3 марта қайд этилган. Шунингдек, нутқда “аҳоли ва тадбиркорлар”, “лицензия ва рухсатнома”, “боғча ва мактаб”, “кичик бизнес учун”, “имтиёзли кредит ажратилади”, “қўллаб-қувватлашга тайёрман”, “қарздорлик учун жарима”, “банд қилган шахс” ва “оилавий меҳмон уйлари” ибораларининг ҳар бири 2 мартадан тилга олинган.

    Шу тариқа, нутқдан кўринадики, президент тадбиркорларни ислоҳотларнинг асосий кучига айлантиришга эътибор қаратди ҳамда солиқ, кредит, инвестиция, бизнес юритиш шароитлари ва экспортни ривожлантириш каби муҳим масалаларни ҳам алоҳида таъкидлади.

    “Бу сўзларнинг кўп такрорланиши нутқда асосий эътибор тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва кредит механизмларини кенгайтириш, солиқ юкини енгиллаштириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилганини кўрсатади”, дейилади таҳлилда.

    Сўнгги тўрт йилда қилинган лингвистик таҳлиллар

    Ўтган тўрт йил ичида президентнинг тадбиркорлар билан бўлган мулоқотларида ишлатган сўзлари муайян тенденцияларни кўрсатди. “Тадбиркор” сўзи энг кўп такрорланган бўлиб, бу тадбиркорлар давлат сиёсатида марказий ўрин эгаллаганини кўрсатади. “Солиқ” сўзи 2023 йили анча кўп ишлатилган, кейинги йилларда эса камайган, бу эса солиқ маъмурчилигини босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва тадбиркорлар учун имтиёзли шарт-шароитлар яратилаётганини кўрсатади.  

    “Кредит” ва “инвестиция” сўзлари доимий равишда ишлатилиб, молиялаштириш ва сармоя жалб қилиш сиёсатининг узлуксизлигини таъкидлайди. “Хизмат” сўзи 2024 йили 3-4 баравар кўпайган ва 2025 йили ҳам эътибор марказида бўлган. Бу мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасига эътибор кучайганини, туризм, таълим ва тиббиёт каби хизмат йўналишлари иқтисодий сиёсатнинг муҳим драйверига айланганини кўрсатади.

    2025 йилда “стартап” сўзининг ишлатилиши кескин ортди. Бу ҳолат давлат томонидан инновациялар, рақамли иқтисодиёт ва ёшлар ташаббусларига стратегик йўналиш сифатида катта эътибор қаратилаётганини кўрсатади. Шунингдек, сўнгги йилларда “инфратузилма” ва “шароит” каби атамалар ҳам кўпроқ тилга олинган. Бу бизнес муҳитини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратишнинг доимий вазифа эканини англатади.

    Сўнгги тўрт йиллик таҳлил давлат раҳбарининг чиқишларидаги асосий эътибор босқичма-босқич солиқ ва кредит сиёсати масалаларидан хизмат кўрсатиш соҳаси, стартаплар ҳамда инфратузилмани ривожлантириш масалаларига ўта бошлаганини кўрсатди. 

    2022—2025 йилларда энг кўп ишлатилган сўзларнинг қиёсий таҳлили

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 

    Сўзларни йўналишлар бўйича тақсимоти президент энг катта эътиборни ҳуқуқий муҳит ва инвестициявий иқлим масалаларига (21 фоиз), шунингдек, стартапларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашга (17 фоиз) қаратганини кўрсатди.

    21 август, 15:58   Изоҳ (0)   519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юздаги қора нуқталардан қутулишнинг 5 ишончли усули

    Гўзаллик | 21 август, 17:50

    Ҳиндистон ядровий қурол ташишга қодир ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

    Дунё | 21 август, 17:30

    Ўзбекистонда Cobalt автомобили ишлаб чиқариш камайди

    Ўзбекистон | 21 август, 17:26

    Тошкентда ноқонуний қурилиш сабаб ер чўкиши содир бўлди

    Ўзбекистон | 21 август, 17:15

    Ҳиндистонда онлайн пулли ўйинлар тақиқланади

    Дунё | 21 август, 17:05

    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

    Реклама | 21 август, 15:51

    44 ёшли бразилиялик дарвозабон тарихдаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди

    Спорт | 21 август, 17:00

    Нима учун бир оз мизғиб олгач одам ўзини ёмон ҳис қилади?

    Маслаҳатлар | 21 август, 16:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.