• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Мен ҳар доим ‘канонир’ бўлиб қоламан». Месут Ўзилнинг «Арсенал»даги хайрлашув мактуби

    Лондоннинг «Арсенал» клубидаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг асли турк миллатига мансуб бўлган германиялик футболчи Месут Ўзил «тўпчилар» билан хайрлашди. Унинг кейинги манзили «Фенербаҳче» клуби бўлди. Ижтимоий тармоқларга алоҳида меҳр берадиган Ўзил клуб ва жамоа мухлисларига хайрлашув мактубини ёзмасдан кета олмасди. Ва шундай бўлди ҳам, у Instagram саҳифасида ҳаммаси учун барчага миннатдорчилик билдириб, ўзининг таъсирли дил изҳорларини билдирди. «Дарё» қуйида ўқувчилар учун ушбу хайрлашув мактубини ўзбек тилида ҳавола этади.

    Фото: ле360

    Фото: ле360
    Азиз, «канонирлар». 7,5 йил. Тахминан, 3000 кун. Лондонда шунча вақт бўлганимдан кейин бу мактубни ёзиш бироз ғалати туюлмоқда. Мен бу ерга келганимдан бери ўзимни худди уйдагидек ҳис қилганман. Клубнинг барча ходимлари, жамоадошларим ва энг муҳими, ақл бовар қилмайдиган мухлислар мени очиқ кўнгил билан кутиб олган. 2013 йилнинг сентябрь ойида Арсен Венгернинг менга билдирган ишончидан доимо миннатдорман. Ҳар доим ўз уйим деб айта оладиган Шимолий Лондонда мен улғайдим. Буни ҳеч қачон унутмайман. Шу вақт давомида «Арсенал»да ўтказган вақтимда кўплаб парвоз ва муваффақиятсизликларни бошдан кечирдим. 250 дан ортиқ ўйин, 44 та гол ва 71 та голли узатма, аммо энди «Арсенал» билан йўлларимиз айро тушмоқда.

    Биз биргаликда 9 йиллик танаффусдан кейин бунга муносиб бўлган мухлисларга узоқ кутилган совринларни тақдим этдик. Мен клуб ва мухлисларга бўлган муҳаббатимни сўз орқали ифодалашга қийналаман. Ахир қандай қилиб биргина хат билан 8 йиллик миннатдорчиликни тасвирлаш мумкин?! Анчадан бери ўйнамаганимга қарамай, жамоани ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлашда давом этаман. Мен бутун умр «канонир» бўлиб қоламан – бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳозир биз жамоани одатдагидан-да кўпроқ қўллаб-қувватлашимиз ва у учун туриб беришимиз зарурдир. Бу мавсум ҳар бир Премьер Лига жамоаси учун оғир кечмоқда, шунинг учун биз натижалардан қатъи назар ҳозирги таркиб ва персонални қўллаб-қувватлашимиз керак.

    Hale End’дан («Арсенал» академияси) баъзи йигитларнинг асосий таркибга қўшилишларини кўриш жуда ёқимли бўлди. Барчамизга маълумки, улар бизнинг клубимизнинг келажаги ва уларга омад тилайман! «Эмирейтс»да исмим куйлаганини эшитганимдаги ҳиссиётларни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман, жамоа либосини илк марта кийганимдаги хотиралар эса мен билан бутун умрга қолади».

    «Арсенал»даги вақтим ҳақида жуда кўп ёзилди, айниқса, сўнгги ойларда. «Арсенал» – нуфузли ва юқори даражадаги клуб, мен буни ҳар сафар майдонга тушганимда ҳис қилардим. Футболчилар, ходимлар ва раҳбарият келиб, кетаверади, аммо клуб қадриятлари ва мухлислар абадийдир. Ҳурмат ва қадр-қиммат принциплари ҳеч қачон унутилмаслиги керак. Бу клубдаги ҳар бир инсоннинг масъулияти, улар ушбу қадриятлар учун иш олиб бораётганини эсдан чиқармаслиги керак. Юқорида айтганимдек, ўтган сўнгги бир неча ой осон бўлмади. Ҳар қандай футболчи сингари, мен ҳам жамоа учун ҳар дақиқада ўйнашни хоҳлардим. Аммо ҳаётда ҳамма нарса сиз хоҳлаган ёки кутгандек бўлмайди, аммо муҳими, ҳаётдан салбий эмас, балки ижобий нарсаларни излаш. Шунинг учун мен афсусланмасдан яшашга ҳаракат қиламан ва ҳеч кимга ҳеч қандай гина ушлаганим йўқ. «Арсенал» – шунчаки футболдан кўпроқдир. Майдонда ёрдам беришга ҳаракат қилганим каби, иложи борича Лондон жамоатчилигининг ҳам аъзоси бўлишга ҳаракат қилдим. Шимолий Лондон мени ўз лагерига қабул қилди ва ҳар бир янги мавсумда ушбу ажойиб жамоани хурсанд қилишга ҳаракат қилдим. Гарчи, Шимолий Лондонни тарк этган бўлсам-да, бу нарсалар тўхтамайди. Бу бир бобнинг тугашини англатади, холос. Аммо бу ажойиб клуб билан алоқам ҳеч қачон тугамайди. Мен хайрлашмайман, балки кўришгунча дейман. Бутун дунё бўйлаб «Арсенал» мухлисларига YaGunnersYa дейман.

    Месут Ўзил, футболчи

    Ўзил 2013 йилдан буён «Арсенал» либосини ҳимоя қилиб келарди. Ундан аввал ярим ҳимоячи «Реал», «Вердер» ва «Шальке-04» клубларида тўп сурган.

    Месут лондонликлар жамоасида 2020 йилнинг март ойидан бери ўйин амалиётисиз қолаётганди. «Арсенал» уни 2020/21 йилги мавсумда АПЛ ва Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмаганди. Унинг «канонирлар» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди.

    Мавзуга доир: Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида

    26.01.2021, 17:05   Изоҳ (0)   13053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Челси» — ўз тизимининг асири. Фрэнк Лэмпардга имконият берилмагани ҳақида

    26.01.2021, 16:00

    Карим Бензема фаолиятини қайси клубда якунлайди? Футболчининг агенти жавоб берди

    26.01.2021, 15:02

    Маҳмуд Муродов UFC 257 мусобақасида промоушен президенти Дэйна Уайтга нима дегани маълум бўлди

    26.01.2021, 13:36

    «Ҳеч қандай лойиҳа мавжуд эмас. Ғалаба керак ёки сени ишдан олишади». Моуриньо ва Гвардиола Лэмпарднинг истеъфоси ҳақида

    26.01.2021, 13:01

    «Барселона»да оғир дамлар: Каталония клубининг қарзлари 1,2 млрд еврога етди

    26.01.2021, 12:00

    Маҳмуд Муродов: Ўзбекистонда UFC мусобақаси ўтказилса, текинга жанг қилишга ҳам тайёрман

    26.01.2021, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.