Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 52,65 сўмга тушиб, 12 413,79 сўм бўлди;
- евро 48,90 сўмга пастлаб, 14 468,27 сўм бўлди;
- рубль 0,56 сўмга тушиб, 154,86 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушиб, 12 466,44 сўм бўлганди. Ўзбекистонда ушбу валюта расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)