• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Нима учун бир оз мизғиб олгач одам ўзини ёмон ҳис қилади?

    Кундузги қисқа давом этадиган уйқудан сўнг баъзи одамларда нохуш аломатлар: бош оғриғи, кўнгил айниши ёки бош айланиши кузатилиши мумкин. Бундай пайтда инсон бу ҳолатни грипп, овқатдан заҳарланиш ёки бошқа сабаблар билан боғлайди. Кўпинча одам ухлаб қолганини ўзи сезмайди ҳам, бироқ натижада ўзини ёмон ҳис қилади. Нима учун мизғиб олиш кўпчилик учун тетиклик бағишласа-да, айримлар учун кутилмаган ноқулайликларга сабаб бўлади? Қуйида ана шу ҳақда сўз боради.

    Фото: dzen.ru
    “Қисқа уйқудан кейин юзага келадиган бош айланиши, бошда оғирлик, кўнгил айниши  каби ҳолатлар кенг тарқалган бўлиб, бунинг асосий сабаби уйқу инерсияси дейилади. Бу инсон тўлиқ уйқу циклини якунламай уйғонганида юзага келадиган ҳолат”, дейди Шифокор Ваиз Васей.

    Уйқу цикллари тахминан 90 дақиқа давом этади ва одатда одамлар кечаси 3-4 циклдан ўтади. Аммо кам ухлаган одамлар бу циклни тугатмай уйғонганлари учун бош айланиши, чалғиш ва ноқулайликларни бошдан кечириши мумкин.

    Кўпчилик учун бу ҳолат енгил бўлиб, 20 дақиқа ичида ўтиб кетади, аммо баъзилар учун у бир неча соат давом этадиган, ҳатто қайт қилиш ёки ваҳима каби аломатлар билан бирга бўлиши мумкин.

    Тананинг кунлик табиий уйқу ритми ҳам қисқа уйқудан кейин ўзини ёмон ҳис қилишга сабаб бўлади. Чунки одамнинг организми кундузги пайтда ухлашга тайёр эмас.

    Фото: vc.com
    “Ошқозон кислотасининг қизилўнгачга қайтиши — дам олишдан кейин кўнгил айниши, бош айланиши ва кўкрак оғриғининг кенг тарқалган сабаби ҳисобланади. Бу ҳолатда ошқозон кислотаси қизилўнгачга чиқиб кетади, ва овқатдан кейин ётиш унинг кучайишига олиб келади”, дейди гастроэнтеролог доктор Бҳарат Потҳури.

    Деярли ҳар кимда вақти-вақти билан ошқозон кислота қайтиши (acid reflux) юз беради, айниқса ёғли ёки кислоталик таомларни истеъмол қилгандан кейин. Аммо баъзиларда бу ҳолат анча оғир кечади. АҚШ аҳолининг тахминан 20 фоизи тез-тез релукс касаллиги билан азобланади ва ётгандан кейин кўнгил айниши кўпроқ учрайди.

    Ошқозон муаммолари кечаси ухлаш пайтида ҳам юзага келиши мумкин, лекин айниқса кун давомида қисқа дам олувчилар орасида кенг тарқалган, чунки улар кўпинча тушлик ёки енгил овқатдан сўнг дарҳол ётиб қолишади.

    “Овқатланиш ҳам бу муаммо пайдо бўлишида катта рол ўйнайди. Ёғли, қовурилган, кремли, сут маҳсулотлари ёки толага бой таомлар ошқозонда узоқ қолади ва симптомларни кучайтиради”, дейди гастроэнтеролог доктор Руча Меҳта Шаҳ.

    Бошқа сабаблар: Васейнинг айтишича, тананинг сувсизланиши ва қондаги шакар даражасининг пастлиги одам уйғонганда ўзини ёмон ҳис қилишига сабаб бўлиши мумкин. Уйқу апнеси бу нафас олишнинг тўхтаб-қайталаниши билан кечадиган ҳолат бўлиб, бош оғриғи, томоқ оғриғи ва ҳатто безовталик каби аломатларга олиб келиши мумкин.

    Instagram
    “Нафас олишдаги бузилишлар кислород даражасининг пасайишига олиб келади, бу эса бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айниши каби симптомларни келтириб чиқаради”, деб тушунтиради у.

    Кун давомида бир оз мизғиб олиш муҳимми?

    “Биз ҳар доим қисқа вақт ухлаб олишни тавсия қиламиз — 20 дақиқа ёки ундан кам. Агар уйқу 20 дақиқадан ошса, кўпроқ ухлаб қолишга ўтиш мумкин. Узоқ вақт ухлаш пайтида одам уйғонса, ноқулай аломатлар пайдо бўлиши эҳтимоли кўпроқ”, дейди Васей

    Агар ошқозон-ичак муаммолари бўлса, 20 дақиқадан камроқ вақтга мизғиб олиш керак керак. Овқат ҳазм қилиш тизими 20 дақиқадан кейин секинлашади, бу эса овқатнинг ошқозонда кўпроқ вақт қолишига олиб келади.

    Фото: зож.неwс

    Мизғиб олгандан кейин пайдо бўладиган кўнгил айнишини қандай олдини олиш ва даволаш мумкин?

    “Уйқу олдидан тинчланиш, китоб ўқиш ёки медитация қилиш орқали уйқу режимини бошланг ва ҳақиқий ухлаш вақтидан 1–2 соат олдин гаджетлардан фойдаланишни камайтиринг”, тавсия қилди Шифокор Васей. 

    Агар ухлаб олиш керак бўлса, уни куннинг эрта пайтларида қилиш маъқул. Шунда кечаси яхши ухлашга халақит бўлмайди. Агар  кечқурун ухлаб қолинса, уйқуга бўлган эҳтиёж камаяди, чунки тана узоқ вақт уйғоқ бўлса, ухлаш истаги камаяди.

    Агар ошқозон-ичак муаммолари гумон қилинса, овқат ҳазм бўлишини кутиб, кейин ётган маъқул — идеал ҳолатда 3–4 соат. Агар бу амалга ошмаса, ухлашдан олдин аччиқ, кислоталик ва ёғли овқатлардан сақланинг. Ётганингизда ёстиқлар ёки созланадиган матрас ёрдамида бош ва кўкрагингизни кўтариб ётинг.

    Дорихонада сотиладиган антасидлар симптомларни енгиллаштириши мумкин. Аммо ноқулайлик давом этса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Шифокор қизилўнгачдаги инфекция, яралар ёки яллиғланиш каби муаммоларни ҳам текширишни маслаҳат беради.

    21 август, 16:54   Изоҳ (0)   486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Уйқу#шифокор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин экспортини 84 фоизга кўпайтирди

    Иқтисодиёт | 21 август, 19:15

    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

    Реклама | 21 август, 18:00

    Жапаров Трамп ва Стармерни Қирғизистонга санкциялар борасида босим ўтказмасликка чақирди

    Дунё | 21 август, 19:00

    Ким Чен Ин Россия ва Украина урушида қатнашган кореялик ҳарбийларини олқишлади

    Дунё | 21 август, 18:50

    Ўзбекистонда суд соҳаси рақамлаштирилади

    Ўзбекистон | 21 август, 18:44

    Ўзбекистонда кредит олиш тақиқланганлар учун янги тартиб жорий этилди

    Ўзбекистон | 21 август, 18:35

    “Эмили Парижда” энди Италияда: янги мавсум қачон чиқади ва томошабинларни нималар кутмоқда (фото)

    Кино | 21 август, 18:20

    Эронда эркак ўзи содир этган жиноят жойида осилди

    Дунё | 21 август, 18:05

    Юздаги қора нуқталардан қутулишнинг 5 ишончли усули

    Гўзаллик | 21 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.