• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Нью-Йоркда эркак иш берувчисига итни қайтариб беришдан бош тортди. У жонивор учун ҳатто қамоқда ҳам ўтирди

    Нью-Йоркда эркак компанияга тегишли итни қайтаришдан бош тортгани туфайли қамоққа олинди. Бу ҳақда Esquire хабар бермоқда.

    Фото: Esquire

    Фото: Esquire

    37 ёшли Барри Мирик М&М Environmental’да зараркунандаларга қарши кураш бўйича мутахассис бўлиб ишлаган. 4 йил давомида Рокси лақабли искович ит унинг содиқ ҳамкори бўлган. Компания Рокси учун озиқ-овқат ва ветеринария тўловларини қоплаган, шунингдек, итни махсус машғулотлари учун ҳам пул тўлаган. Аммо Барри уни ўзи билан олиб кетган ва у билан яшай бошлаган.

    «Рокси менинг энг яқин дўстим, — дейди Барри. — Биз узоқ вақтдан бери ажралмас бўлиб қолгандик ва буни ҳеч нарса ўзгартиролмайди». Барри ҳаттоки оёғига Роксининг тасвирини татуировка қилдирган. Шунингдек, у итни оиласининг аъзоси деб билади. Коронавирус пандемияси бошланганидан кўп ўтмай, Барри ишдан бўшатилган. Шундан сўнг у хизмат машинаси ва жиҳозларини компанияга қайтариб берган, аммо Роксини ўзи билан олиб кетган. Ўшанда 2020 йилнинг март ойи эди.

    Фото: Esquire

    Фото: Esquire

    2020 йилнинг 25 июнь куни компания томонидан Баррига хат юборилган. Унда ит компанияга тегишли экани ва унинг зудлик билан қайтарилиши талаб қилинган. Барри уларга рад жавоб қайтарганидан сўнг компания Роксини ўғирланган, деб даъво қилган. Барри шунда ҳам компаниянинг талабларини бажаришдан бош тортган ва 2020 йилнинг август ойида Нью-Йорк полицияси уни олиб кетган.

    «Мен 15 соат қамоқда ўтирдим. Буни ҳатто энг ашаддий душманимга ҳам тиламаган бўлар эдим, — дейди Барри. — У ерда 20 та бузғунчи билан битта камерада ўтиришимга тўғри келди. Уларнинг ҳикояларни эшитиш одамни ақлдан оздиради. Масалан, биттаси ўгай отасини бейсбол таёқчаси билан урган. Мен эса биргина ит туфайли бу ерга келганимни ҳеч кимга айта олмадим».

    Фото: Esquire

    Фото: Esquire

    Кейинчалик компания журналистларга Баррини қайта ишга олишини ва 2020 йилнинг июнь ойига қадар уни иш жойига қайтишини кутаётганини айтган. Бироқ Барри Филадельфияга кўчиб ўтган ва, агар ишга қайтиши мумкинлигини билганида, шаҳарни тарк этмаслигини маълум қилган.

    Бундан ташқари, Барри 2016 йилда имзолаган шартномасида, агар у компанияда ишламаса, итни қайтариб бериши кераклиги ҳақида ёзилганини тан олган. Бироқ компания дарҳол итни қайтаришни талаб қилмаганини таъкидлаган.

    Фото: Esquire

    Фото: Esquire

    Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда ва судья Баррига иш тугамагунча итни ўзида сақлашга рухсат берган. М&М адвокати Гери Портнинг таъкидлашича, Рокси сингари итни ўргатиш ўртача 15000 доллар туради. «Аммо менинг мижозим бу йигитга 15000 долларни совға қилмаган», — дейди адвокат. Шунингдек, адвокат, агар ит Баррига қолдирилса, у ўзининг зараркунандаларга қарши курашиш бизнесини бошлашга қарор қилиши мумкинлигини таъкидлаган. Аммо бунга қарши Барри: «Бу мен ўйлашим мумкин бўлган энг сўнгги масала», — дея эътироз билдирган.

    «Менинг яқинларим итни бериб, унинг ўрнига янгисини олишимни айтганди. Аммо аллақачон банкдаги ҳисоб рақамим бўшатилган, ўзим эса қамоқдаман. Улар яна нималар қилиши мумкин, билмадим. Шундай бўлса ҳам охиригача курашмоқчиман», — дейди Барри.

    Мавзуга доир:

    • «Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди (видео)
    • Видео: Ҳиндистонда ит ибодатхонадан чиққан одамларнинг бошига панжасини қўйиб, гўёки уларни дуо қилмоқда
    • «Франциядаги биринчи рақамли ит»: Макроннинг ити бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам кўрсатишга чақирувчи роликда суратга тушди

    25.01.2021, 09:57   Изоҳ (0)   19543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик аёл товуғининг юрагини даволатиш учун 10 минг доллар сарфлади

    24.01.2021, 16:57

    Лувр музейи яқинидан катталиги одамдек келадиган лаққа балиқ тутилди

    23.01.2021, 16:45

    АҚШда учувчилар томонидан видеога олинган «учар одам» аслида нима эканлиги маълум бўлди

    22.01.2021, 20:26

    Америкалик қиз оғир касал отаси учун шифохонада турмушга чиқди

    22.01.2021, 16:24

    Видео: Хитойлик полициячи тушлик вақтида уйланди ва шу заҳоти ишга қайтиб кетди

    21.01.2021, 21:22

    Ажойиб кадрларни яратиш имкониятини қўлдан бой бермаган сураткашлар (фото)

    21.01.2021, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.