Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 20-турида «Барселона» 24 январь, якшанба куни «Элче» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 39-дақиқасида Френки де Йонг каталонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи гол учрашув якунланиши арафасида киритилди. Захирадан майдонга қўшилган Рикард Пуч меҳмонларга ишончли ғалабани тақдим этди.
Ушбу ғалабадан кейин очколарини 37 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринда бормоқда. «Элче» (17) эса 19-поғонада қолди.
«Барселона» кейинги турда «Атлетик Б»ни меҳмон қилади. «Элче» эса «Валенсия» майдонида меҳмон бўлади.
Ла Лига
20-тур баҳси
24 январь, якшанба
«Элче» — «Барселона» 0:2
Голлар: 0:1 – 39 де Йонг, 0:2 – 89 Пуч.«Элче»: Бадия, Мохика, Верду, Барраган, Диего Гонсалес, Гути (Моренте, 74), Родригес (Нино, 82), Марконе, Хосан, Ригони (Луисми, 75), Бое.
«Барселона»: тер Штеген, Араухо, Альба, Мингеса, Умтити, Бускетс, де Йонг, Дембеле (Тринкау, 74), Педри (Пуч, 87), Брэйтуэйт, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (68), Гризманн (84).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)