Футбол бўйича Германия чемпионатининг 18-турида «Бавария» 24 январь, якшанба куни «Шальке-04» уйида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Томас Мюллер мюнхенликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Роберт Левандовски меҳмонларнинг иккинчи голига муаллиф бўлди.
Баҳс якунланиши арафасида «Бавария» яна иккита гол уришга муваффақ бўлди. 88-дақиқада Мюллер дубль қайд этган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Лерой Сане якуний ҳисобни ўрнатди — 0:4.
Ушбу ғалабадан кейин очколарини 42 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади ва энг яқин таъқибчисидан 7 очкога илгарилаб кетди. Гелзенкирхенликлар эса 7 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.
Бундеслига
18-тур баҳси
24 январь, якшанба
«Шальке-04» — «Бавария» 0:4
Голлар: 0:1 – 33 Мюллер, 0:2 – 54 Левандовски, 0:3 – 88 Мюллер, 0:4 – 90 Алаба.«Шальке-04»: Ферманн, Беккер, Настасич, Кабак, Очипка, Стамбули, Сердар, Ҳарит (Шопф, 72), Ут, Раман, Ҳопп (Бужеляб, 72).
«Бавария»: Нойер, Зюле, Боатенг, Алаба, Дэвис (Люка Эрнандес, 68), Горетцка, Киммих, Мюллер, Левандовски (Шупо-Мотинг, 80), Гнабри (Мусиала, 64), Сане (Коман, 64).
Огоҳлантиришлар: Настасич (80), Боатенг (84).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)