Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов БААда йиғин ўтказаётган «Спартак» қароргоҳига борди.
Ҳабиб «Спартак» футболчилари билан бўлиб ўтган футбол ўйинидан кейин Instagram тармоғига видео жойлаштирди. Видеодаги гаплардан маълум бўлишича, таркибида Нурмагомедов, Зелимхан Бакаев ва Остон Ўрунов бўлган жамоа ғалаба қозонган. «Спартак» сардори Георгий Жикия ва собиқ футболчи, блогер Евгений Савин жамоаси эса мағлубиятга учраган.
Аввалроқ яккакурашчи ҳазил аралаш катта футболдаги дебютга тайёргарлик кўраётгани ва таклифлар кутишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 2020 йилда MMA’даги фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Ҳозирда у ўзи сотиб олган EFC промоушенини ривожлантириш ва тадбиркорликнинг бошқа соҳалари билан банд.
Ўзбекистонлик футболчи ва унинг жамоаси айни дамда БААда йиғин ўтказмоқда.
https://www.instagram.com/p/CKdxR7So-T2/
Мавзуга доир:
- Ҳабиб Нурмагомедов эгалик қиладиган EFC промоушени Ўзбекистонда мусобақа ўтказади
- Болалик, UFC, яшаш тарзи, машиналар ва шахсий ҳаёт. Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)