Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпионати Конор Макгрегорга қарши бир неча миллион долларлик даъво иши қўзғатилди.
Аризачи аёл томонидан Конор 2018 йил Дублинда жинсий зўравонликка йўл қўйгани айтилмоқда. Аёл бу иш туфайли йўқотган маоши, Дублиндаги уйини сотишга мажбур бўлгани ва янги уй олгани, шунингдек, тиббий муолажаларга кетган харажатлар учун 1,79—2,13 миллион доллар миқдорида компенсация талаб қилмоқда.
Яккакурашчининг юристи Карен Кесслернинг сўзларига кўра, Конордан барча айбловлар олиб ташланган. Унинг айтишича, аризада кўрсатилган фактлар асл воқеликдан йироқда ва Конор барча айбловларни рад этади.
Конор 2020 йилнинг сентябрь ойида жинсий зўравонлик ва ахлоқсиз ҳаракатларни амалга оширишда гумон айланиб ҳибсга олинганди.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 24 январь тонгида Абу-Дабида Дастин Порьега қарши жанг қилади.
Мавзуга доир:
- «Мендан бир тийин ҳам олишолмайди». Конор Макгрегор ўзига қўйилган айбловлар ҳақида
- Конор Макгрегор: «Реваншга рози бўлиш учун Ҳабибда жасорат бўлиши керак, бу эса унда йўқ»
- Улғайгани, Дастин Порье билан жангга тайёргарлик жараёнлари, чемпионлик камари ва Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида Конор Макгрегор интервьюси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)