Европа Суперлигасига Англия Премьер Лигасининг олти жамоаси қўшилиши мўлжалланмоқда, дея хабар қилмоқда The Times.
Мусобақа регламентига кўра, мунтазам иштирокчилар сони 15 тани ташкил қилади, яна беш клуб саралаш босқичи орқали йўлланмага эга бўлади.
Мунтазам иштирокчилар орасида АПЛнинг олти клуби мавжуд, хусусан, «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ҳам. Шунингдек, «Реал» ва «Милан» каби жамоаларни таклиф қилиш режада бор. Клубларнинг ҳар бири Суперлигага қўшилгандан кейин 350 миллион еврогача бўлган миқдорда пулга эга бўлади.
Йигирмата жамоа икки гуруҳга бўлинади. Бир мавсум давомида Суперлигада 18—23 учрашув ўтказилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)