• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Улар Мессининг тақдирини ҳал қилади. «Барселона» президентлигига кимлар даъвогарлик қилмоқда?

    Каталониянинг «Барселона» клубида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Ўтган 2020 йилда клуб президентлигидан истеъфога чиқарилган Хосеп Бартомеунинг ўрнига келган янги раҳбар катта кўламдаги ишларни амалга ошириши керак бўлади. Хўш, ушбу лавозимни эгаллаш учун кимлар даъвогарлик қилмоқда? Улар нималарни таклиф қилинмоқда, Мессининг тақдири қандай кечади? Қуйида айнан мана шу саволларга тўхталиб ўтилади.

    Номзодлар кимлар?

    Фақатигина уч киши Хоан Лапорта, Виктор Фонт ва Тони Фрейша – сайловларда иштирок этиш учун зарур бўлган имзоларни (клуб аъзоларининг) тақдим этишга муваффақ бўлди.

    Лапорта 10 272 имзо тўплашга муваффақ бўлди (шулардан 9 625 таси ҳақиқий деб топилди), Фонт 4 713 (4 431 таси ҳақиқий), Фрейша эса 2 882 (2 634).

    «Барса» президентлигига даъвогарлик қилмоқчи бўлган яна олти нафар номзод – Агусти Бенедито, Хави Вилахоана, Хорди Фарре, Луис Фернандес Ала, Пере Риера ва Эмили Рузод сайловгача бўлган жараёндан ўта олмади.

    Хўш, ким ўзи булар?

    Фото: Diario Sport

    Фото: Diario Sport

    48 ёшли Виктор Фонт Delta Partners компаниясининг ҳаммуассиси ва бош директори ҳисобланади. Компания стратегик консалтинг, корпоратив молия ва телекоммуникация, оммавий ахборот воситалари ҳамда технологиялар соҳасига ихтисослашган. Шунингдек, у Аrа газетасининг ҳаммуассиси ва директори ҳамдир.

    Фонт узоқ вақтдан бери «Барселона» билан боғланган бўлиб, 2010 ва 2015 йилларда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳам қатнашган, аммо ўз номзодини илгари сурмаган. У ҳозирги сайлов кампаниясини 2018 йилдаёқ «Келажакка ҳа» шиори остида бошлаган. Фонт жамоасидан таниқли теннисчи Рафаэль Надалнинг амакиси ва узоқ йиллик мураббийи Тони Надал ҳам ўрин олган.

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    58 ёшли профессионал адвокат Хоан Лапорта эса 2003–2010 йилларда «Барселона»ни бошқарган ва ҳозирда имзолар сони бўйича бўлажак сайловларнинг фаворитига айланди. Унинг шиори: Биз «Барса»ни севамиз. Декабрь ойида у Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу»дан 150 метр узоқликдаги бинога улкан баннер жойлаштириб, унга ўз портрети ва «Сиз мени яна кўришни хоҳлайсиз» ёзувини туширди.

    Фото:<span class=Infobae" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Фото:Infobae

    52 ёшли адвокат Тони Фрейша 2015 йилда «Барселона» президенти лавозимига номзодини қўйган, аммо у ўшанда тўртинчи ўрин билан кифояланганди. Фрейша ўз кампаниясини «Барсага содиқмиз» шиори остида илгари сурмоқда. У «Барселона» директорлар кенгашида Лапорта, Сандро Россел ва Хосеп Бартомеу раҳбарлигида ҳам бўлган.

    Улар нималарни таклиф қилмоқда?

    Фонт «Барселона» собиқ сардори Хавини жамоанинг бош менежери сифатида кўрмоқда. Хорди Кройфф (Йохан Кройффнинг ўғли) эса спорт директорига айланади. Ёшлар секторининг собиқ раҳбарларидан бири, Хави ва Карлес Пуйоль сингари футболчиларнинг карьерасини бошлаб берган Хоан Вила ҳам маълум лавозимни эгаллайди.

    Фонтнинг бизнес-режаси аудиовизуал контент ва киберспорт каби янги даромадларни ўз ичига олади.

    Лапорта Йохан Кройфнинг фалсафасини афзал билади. «Ушбу фалсафа билан биз яна ғалаба қозонишни бошлаймиз. Бизда ғолиблик руҳияти бор ва биз «Барса»нинг яна қувонч улашиши учун жуда кўп меҳнат қиламиз», – дейди у. Лапорта Лео Месси билан алоқалари жуда яхши эканлигини ва аргентиналикни жамоада олиб қолиш энг устувор вазифалардан бирилигини таъкидлайди.

    Иқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан Лапорта қарз мажбуриятларини чиқаришни истайди. Айнан шу орқали «Барселона» ҳозирда жамоага керак бўлган ликвидликни олиши мумкин бўлади.

    Фрейша эса клуб йўқотган қадриятларни тикламоқчи. Шу жумладан, Ла Масия – «Барселона» академиясининг чайқалган позициясини ҳам. Агар у сайловда ғолиб чиқса, Луис Каррерас спорт директори лавозимига тайинланади. Бундан ташқари, Фрейша Неймарни қайтариш фикрини умуман маъқулламайди.

    «Неймар барча услубий параметрларга жавоб беради, аммо у клубдаги фаолияти давомида намойиш этмаган кўплаб бошқа хусусиятлар ҳам мавжуд», – дейди бразилиялик футболчи ҳақида Фрейша.

    Месси ҳақида гап кетганда, у аргентиналик билан футболчининг клубдаги келажаги ҳақида муҳокама ўтказишга тайёр.

    «Лео клубдаги ишлар қандай эканини билади. У «Барса»ни ҳамма нарсадан устун қўяди, у бу ерда ўйнашни ва муваффақият қозонишни истайди. Агар мен президент бўлсам, унга нима дейишимни биламан ва биринчи навбатда уни тинглайман», – дейди у.

    Фрейшанинг яна бир муҳим ғояси – янги стадион барпо этишдир.

    Сайлов қачон ўтказилади?

    Аслида овоз бериш жараёнлари 24 январга белгиланганди. Бироқ 15 январь, жума куни «кўк-анорранглилар» коронавирус туфайли сайлов  кейинроқ муддатга қолдирилганини эълон қилди (Marca маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 7 март санаси варианти маъқулланган). Воқеалар ривожи қандай якун топишини вақт кўрсатади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    20.01.2021, 15:35   Изоҳ (0)   14142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзим ҳақимда нима дейишни билмайман». Энг камтар футболчи Нголо Канте интервьюси

    20.01.2021, 14:00

    Хавьер Мендес: «Конор ва Ҳабибнинг юзма-юз келиб қолишига йўл қўймаслик керак»

    20.01.2021, 13:00

    «Барселона», «Реал» ва «Бавария» клублари «Интер» етакчиси учун курашади

    20.01.2021, 12:16

    Криштиану Роналду «Реал» президенти билан учрашув ўтказди

    20.01.2021, 11:39

    «Рома» 9 киши қолиб мағлубиятга учради ва Италия Кубогини тарк этди

    20.01.2021, 08:32

    АПЛ. «Лестер» ўз уйида «Челси»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

    20.01.2021, 07:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.