• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ўзим ҳақимда нима дейишни билмайман». Энг камтар футболчи Нголо Канте интервьюси

    Замонавий футболнинг энг камтар футболчиларидан бири, «Челси» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Канте «учранглилар» футбол федерацияси сайтига интервью берди, ўйинчи унда футболга кириб келиши, эсда қоларли лаҳзалар ва кўплаб бошқа турдаги саволларга жавоб берди. Қуйида ушбу суҳбат ўқувчилар учун ўзбек тилида тақдим этилади.

    Нголо Кантедан кичик ҳақиқатлар

    Фото: ФФФ

    Фото: ФФФ

    — Сизда энг яхши таассурот қолдирган футболчи ким?

    — Бразилиялик Роналдо. Менда унинг голлари ёзилган DVD-кассетаси бор эди. YouTube ва шу каби платформалар пайдо бўлгач унинг ҳаракатлари ва техникасини кузатишни яхши кўрардим. У Марадона билан бирга мен жудаям қадрлаган футболчи.

    — Голлар борасида дидлиман дея оласизми?

    — Албатта! Футбол билан шуғулланишни кеч бошлаганимга қарамай, 10 ёшимда дўстларим билан кўп ўйнаганман. Биз Роналдо ёки Роналдиньонинг видеоларини томоша қилардик ва майдонда улар қилган ҳаракатларни такрорламоқчи бўлардик. Томошабин сифатида чиройли ўйин намойиш этадиган футболчиларни биз яхши кўрардик. Эҳтимол, мен ҳозир бундай футболчи эмасдирман (кулади).

    — Футболда сизга ёқадиган ҳаракат қайси?

    — Гол билан якунланадиганлари. Бу узатма бўлиши ҳам мумкин. Аммо мен жамоага ёрдам берадиган ҳимоявий ҳаракатларни ҳам яхши кўраман. Жамоа учун фойдали бўлган ҳаракатларни севишни ўргандим.

    — Кимга қарши ўйнаш сизга ёқмайди?

    — Танишларим ёки дўстларим билан беллашишни ёқтирмайман.

    — Лондонда («Челси»да) терма жамоадан (Франция) кимни тез-тез учратасиз?

    — Курт Зума ва Оливье Жиру. Эҳтимол, биз клубдан ташқарида ҳам учрашишимиз мумкин, аммо бу камдан кам ҳолатларда учрайди, боиси биз ҳар куни машғулотларда бир-биримизни кўрамиз.

    — Франция жамоасининг кийиниш хонасида қандай мусиқа янграйди?

    — Ҳаммасидан озгинадан бор: америкача ёки французча реп, шунингдек, Лотин Америкаси мусиқаси. Аммо мен буни бошқармайман. Бизнинг дижейларимиз Антуан Гризманн ва Преснел Кимпембе.

    — Севимли машғулотингиз нима?

    — Мен оилам, дўстларим билан вақт ўтказишни яхши кўраман, сайр қиламиз, PlayStation ўйнаймиз. Уйим – севимли масканим. Мен у ерда кўп вақт ўтказаман. Яқинларим билан бирга тамадди қиламиз ва вақти-вақти билан Лондон бўйлаб айланамиз. Бу шаҳарда ўзимни яхши ҳис қиляпман.

    — Фильм ёки сериал?

    — Кўпроқ фильм, лекин сериалларни ҳам томоша қиламан. Муаммо шундаки, агар сериал кўришни бошласам, уни охиригача етказаман.

    — Агар футболчи бўлмаганингизда…

    — Бухгалтерия ҳисобини ўрганганман, шунинг учун ўқишни давом эттириб, ҳисобчи бўлардим. Бу мен хоҳлаган нарса эмас, лекин бу ўтмишим, 21 ёшимда «Булон»нинг асосий жамоасига ўтиб, ўқишни ташлаганман.

    — Сизда футболга бўлган иштиёқни ким вужудга келтирган?

    — Акам ва унинг дўстлари, кейин мактабдаги дўстларим ҳамда бизнинг ҳудуддагилар.

    — Ўйинларингизни ким таҳлил қилади?

    — Мураббийим, қариндошларим, айниқса, бирга ўйнаган дўстларим. Шунингдек, ўзимни ўзим танқид қилиб тураман.

    — Энг ёрқин ҳиссиётингизни айта оласизми?

    — Ҳар бир клубимдаги илк голларим. Болалигимда «Сюрен»да урган биринчи голимни эслайман. Бутун йил давомида гол уролмагандим. Мавсум охирида Ил-де-Франц мусобақалари ўтказилди. Бурчакдан ошириб берилган тўпга бошим билан зарба бердим. Тўпни тўрда кўрганимда, бутун майдонни югуриб чиқдим, жамоадошларим эса ортимдан эргашди. Биринчи голим жуда зўр бўлганди.

    Фото: ФФФ

    Фото: ФФФ

    — Энг яхши фазилатларингиз қайсилар?

    — Бу ҳақда гапириш мен учун эмас ... Бундай қила олмайман.

    — Камчиликларингиз-чи?

    — Бунақаси бор. Ишонтириб айтаманки, ўзим ҳақида гапиришим қийин. Айтайлик, ўзим ёки яқинларим ҳақида гапира олмаётганим айбимдир, бунинг яхши ёки ёмон сифат эканлигини ўзингиз ҳал қилинг.

    Фото: ФФФ

    Фото: ФФФ

    Илк бор

    Илк бор тўпга тегиниш

    Уйим олдида акам ва унинг дўстлари билан футбол учрашуви бўлиб ўтганди. Мен ўшанда боғча ёшида эдим, 4 ёки 5.

    Илк клуб

    «Сюрен». 5-синфдалигимда ўқитувчи маслаҳати билан 10 ёшимда ушбу клубга қўшилгандим. Биз баскетбол ва регби мусобақаларида қатнашардик, мен яхши ўйнардим ва у оиламга менинг ушбу спорт тури билан шуғулланишимни маслаҳат берган. Регби ва футбол ўртасида танлов қилишим керак эди. Мен футболни танладим.

    Илк хотира

    Тўлиқ футбол кийимида, яъни, буци, гетри ва махсус либосда майдонга тушган ўйиним. Ҳақиқий учрашувларда бизга бошқа шаҳар жамоаси рақиблик қилган. Аммо биз биринчи навбатда завқ олиш учун ўйнардик. Буни эслашни яхши кўраман.

    Илк позиция

    Ўнг қанот ярим ҳимоячиси. Мен ҳар доим ярим ҳимоячи бўлганман. Бу ролда ўзимни қулай ҳис қиламан. Мен ўйинда қатнашишни яхши кўраман: ҳимояда ёрдам бериш, ҳужумда қатнашиш, бутун майдон бўйлаб ўйнаш. Бу позиция менга тўлиқ мос келади.

    Манба

    Мавзуга доир: Воз кечилган ҳашамат: Миллионлар ўйинидаги энг камтар миллионер Нголо Канте қандай ҳаёт кечиради?

    20.01.2021, 14:00   Изоҳ (0)   13121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хавьер Мендес: «Конор ва Ҳабибнинг юзма-юз келиб қолишига йўл қўймаслик керак»

    20.01.2021, 13:00

    «Барселона», «Реал» ва «Бавария» клублари «Интер» етакчиси учун курашади

    20.01.2021, 12:16

    Криштиану Роналду «Реал» президенти билан учрашув ўтказди

    20.01.2021, 11:39

    «Рома» 9 киши қолиб мағлубиятга учради ва Италия Кубогини тарк этди

    20.01.2021, 08:32

    АПЛ. «Лестер» ўз уйида «Челси»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

    20.01.2021, 07:57

    Бундеслига. «Боруссия Д» сафарда «Байер»га ютқазди, «Боруссия М»да ғалаба

    20.01.2021, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.