«Интер» ярим ҳимоячиси Николо Барелла Европанинг бир қатор клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Италиялик футболчига «Барселона», «Реал» ва «Бавария»дан қизиқиш бор. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport’га таяниб Диарио Спорт хабар қилмоқда.
23 ёшли футболчига энг юқори қизиқиш каталон клубидан бўлмоқда. «Барселона» Бареллани мазкур трансфер ойнасида харид қила олмайди. Бироқ каталонлар уни ёзда ёки 2022 йилнинг январида қўлга киритишга уриниб кўради.
Аввалроқ «Тоттенҳэм» ҳам футболчига бефарқ эмаслиги хабар қилинганди.
Барелла А Серия жорий мавсумида 18 ўйин ўтказиб, икки гол ва бешта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)