Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 19-турида «Арсенал» 18 январь, душанба куни «Ньюкасл»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими лондонликларнинг устунлиги остида ўтди, бироқ Микель Артета шогирдлари танаффусга қадар рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Иккинчи бўлимда «канонирлар» учта тўп киритишга эришди. Пьер-Эмерик Обамеянг дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Букайо Сака муаллифлик қилди.
19-турга келиб мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
АПЛ
19-тур баҳси
18 январь, душанба
«Арсенал» — «Ньюкасл» 3:0
Голлар: 1:0 – 50 Обамеянг, 2:0 – 60 Сака, 3:0 – 77 Обамеянг.«Арсенал»: Лено, Ҳолдинг, Соареш, Давид Луиз, Тирни, Смит-Роу (Мартинелли, 82), Парти (ан-Ненни, 67), Жака, Сака, Ляказетт, Обамеянг (Виллиан, 79).
«Ньюкасл»: Дарлоу, Ласселс, Крафт, Льюис, Кларк, Шелви, Лонгстафф (Ҳендрик, 78), Альмирон (Андерсон, 87), Керролл (Мёрфи, 69), Уилсон, Жоэлинтон.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)