Бутун дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 95 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Ҳозирги кунгача коронавирус қурбонлари сони 2 миллиондан ошди, 52,2 миллиондан ортиқ киши эса касалликдан тузалди.
Вирус энг кўп тарқалган давлатлар бешлигидан қуйидагилар ўрин олди:
- АҚШ — 23,9 миллион киши;
- Ҳиндистон — 10,5 миллион;
- Бразилия — 8,5 миллион;
- Россия — 3,5 миллион;
- Буюк Британия — 3,4 миллион.
Маълумот учун, дунё бўйлаб вирусга чалинганларнинг умумий сони 17 декабрь куни 74 миллион, 27 декабрь куни 80 миллион, 4 январь куни 85 миллион, 11 январь куни 90 миллиондан ошганди.
Ўзбекистонда 17 январь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 036 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)