• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальний Россияга қайтиши билан қўлга олинди. Асосий маълумотлар

    Навальний 17 январь куни кечқурун Берлиндан Москвага қайтиб келди. Шереметьево аэропортида сиёсатчи «Ив Роше» иши доирасида қўлга олинди. Суд томонидан олдини олиш чоралари белгиланмагунича, у ҳибсда қолади. «РБК» Навальнийнинг Россияга қайтиши ва ҳибсга олиниши қандай юз бергани ҳақида умумий маълумот бериб ўтди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Навальнийнинг қайтиши

    Берлинда Навальний аэропортга ҳукумат машиналарида полиция ҳамроҳлигида етказилди. Bild газетаси ёзишича, рейс учун Алексей ва унинг рафиқаси Юлияни Германия федерал полицияси ходимлари рўйхатга олди, уларнинг ҳужжатлари эса махсус қора қутида келтирилди.

    Мухолифатчи ва унинг рафиқаси ўтирган самолёт келиб қўниши керак бўлган Внуково аэропортида ўша куни фақат чиптаси борларни кирита бошлашди, бино ёнида эса «автозак»лар (маҳбусларни ва айбланувчиларни ташиш учун махсус машина) навбатчилик қилди.

    Aэропортда Навальнийнинг тарафдорлари ва журналистлар уни қарши олишга уринди. Полиция дастлаб халқаро учиб келишлар зали йўлини тўсиб қўйди, сўнг Навальнийни кутиб олувчиларни қўлга ола бошлади. Внуковода 55 киши, Шереметьевода яна уч киши қўлга олинган. Улар орасида Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) ходимлари Любов Соболь ва Руслан Шаведдинов ҳам бор. Фаолларнинг бир қисми далолатнома тузилганидан кейин қўйиб юборилган.

    Навальнийнинг самолёти Москванинг Внуково аэропортига маҳаллий вақт билан соат 19:20 да (Тошкент вақти билан 21:20) қўниши керак эди, аммо аэропорт техник сабабларга кўра самолётлар учун вақтинчалик ёпилди. Бортида Навальний бўлган самолёт Шереметьевога соат 20:12 да қўнди.

    Внуковода аэропортнинг ёпилишини махсус техниканинг қорга тиқилиб қолгани билан изоҳлашди.

    Навальнийнинг қўлга олиниши

    Шереметьевода Навальний паспорт назоратидан ўтиш чоғида қўлга олинди.

    Жазоларни ижро этиш федерал хизмати аввалроқ мухолифатчини қўлга олиш чораларини кўришга ваъда берган эди. Хизматдагилар фикрича, сиёсатчи «Ив Роше» иши бўйича режимни бузган, унга мувофиқ Навальний ойда икки марта Жазоларни ижро этиш федерал хизмати органларига бориб, рўйхатдан ўтиши керак бўлган.

    2014 йилда Навальний «Ив Роше Востик» иши бўйича шартли муддатга ҳукм қилинган эди. У 2018 йилда тугаган, синов муддати эса 2020 йил 30 декабрда якунланиши керак эди. Аммо бундан бир неча кун аввал Жазоларни ижро этиш федерал хизмати томонидан Навальнийга нисбатан шикоятлар ҳақида маълум бўлди. Муассаса маълум қилишича, мухолифатчи «суд томонидан юклатилган мажбуриятларини бажармаяпти ва жиноий-ижро инспекцияси назоратидан бош тортмоқда». «Шарите» клиникаси материалларига кўра, Навальний 20 сентябрда касалхонадан чиқарилган, 12 октябрда эса у соғлом бўлган, дейилади муассаса баёнотида. 12 январь куни пойтахтнинг Симоновский туман судида жиноий муддатни бекор қилиш ҳақидаги иш пайдо бўлгани маълум бўлди.

    Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш Жазоларни ижро этиш федерал хизмати баёнотига изоҳ берар экан, муассаса Навальнийнинг Германияда даволанаётганини била туриб, «инспекцияга эртага келиши»ни талаб қилаётганини айтди.

    Навальний Россия ИИВнинг Химки шаҳар округи бўйича бошқармаси полицияси 2-бўлимида, дея хабар берди унинг адвокати Ольга Михайлова.

    Навальнийнинг қўлга олинишига муносабатлар

    Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Навальнийни зудлик билан озод этишни талаб қилди. Худди шундай даъват билан Польша бош вазири Матеуш Моравецкий ва Болтиқбўйи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари чиқиш қилди. Латвия, Литва ва Эстония ТИВларининг қўшма баёнотида айтилишича, мухолифатчининг қўлга олиниши туфайли Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни кўриб чиқиши керак. Австрия ва Франция ТИВлари ҳам сиёсатчини қўйиб юборишни талаб қилди.

    Сайланган президент Жо Байденнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан Навальнийни озод этишга чақириб, унинг қўлга олинишини «шунчаки инсон ҳуқуқларининг бузилиши эмас, балки Россия халқига қаратилган чақириқ» деб атади. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Навальнийни «ҳеч қандай шартларсиз» озод этишни талаб қилди.

    «Жаноб Салливанга (ва олдиндан тайёрлаб қўйилган изоҳларни эълон қилаётган бошқа кўплаб хорижий арбобларга) шуни айтмоқчиман: халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилинг, суверен давлатлар миллий қонунчилигига тажовуз қилманг, ўз мамлакатингиздаги муаммолар билан шуғулланинг», — дея Ғарбнинг танқидига жавоб қилди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков таътилда бўлгани учун Навальнийнинг қўлга олинганидан бехабар эканини айтди: «Кечирасиз. Уни Германияда қўлга олишдими? Хабарим йўқ».

    Алексей Навальний 2020 йил августдан бери Германияда эди. У Томск—Москва самолётида ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли даволаниш учун олиб кетилган. Таҳлиллар натижасига кўра, Навальний «Новичок» гуруҳидаги модда билан заҳарлангани маълум бўлди. Декабрь ойида Bellingcat ва The Insider сиёсатчини Федерал хавфсизлик хизматининг саккиз нафар ходимидан иборат махсус гуруҳ заҳарлагани таъкидланган текширув натижаларини эълон қилди.

    Мавзуга доир:

    • Навальний Россияда 29 декабрдан буён қидирувда эканлиги маълум қилинди
    • Навальний 17 январь куни Москвага қайтишини маълум қилди
    • Навальнийга қарши янги жиноят иши қўзғатилди. У хайрия сифатида йиғилган 356 млн рублни ўғирлашда гумонланмоқда

    18.01.2021, 10:43   Изоҳ (0)   44287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроилда коронавирусга қарши эмланган 13 кишида юз фалажи юзага келди

    18.01.2021, 10:11

    Қуролланган америкаликлар тўртта штатдаги парламент бинолари қаршисида тўпланди (видео)

    18.01.2021, 09:05

    Данияда ҳам коронавируснинг «африкача» штамми аниқланди

    18.01.2021, 08:25

    Буқалар жанги, қорга бурканган Европа, янги туғилган каркидон. 17 январь суратлари

    17.01.2021, 22:27

    Трампнинг адвокати импичмент иши бўйича тафсилотларни маълум қилди

    17.01.2021, 21:05

    Туркия соҳиллари яқинида Россия юк кемаси чўкиб кетди, камида 2 киши ҳалок бўлди

    17.01.2021, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.