Индонезиянинг Сулавеси провинциясида 15 январь, жума куни 6,2 магнитудали зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила камида 46 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Мазкур табиий офат натижасида оролдаги  жиддий зарарланган бинолар ҳақида AFP ва Reuters фотосуратлар тақдим этди.

Қутқарувчилар Мамужу шаҳридаги Митра Манакара касалхонаси вайроналари орасидан омон қолганларни қидирмоқда. Зилзила оқибатида 20 га яқин бемор ва ходимлар касалхона биноси остида қолиб кетган.

Фото: AFP

Вайрон бўлган касалхона биносига қараб турган одамлар.

Фото: Reuters

Мамужу шаҳрини тарк этаётган фуқаролар йўлда тирбандлик ҳосил қилмоқда.

Фото: AFP

Қутқарувчилар қулаб тушган бино остидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Фото: AFP

Мамужудаги зилзила чоғида устига бино парчалари қулаб тушган машина.

Фото: Reuters

Қутқарувчилар тирик қолганларни қидириш мобайнида вайроналарни тозаламоқда.

Фото: AFP

Ғарбий Сулавеси провинциясида одамлар губернаторнинг вайрон бўлган офисини кўздан кечирмоқда.

Фото: Reuters

Қутқарувчилар қулаб тушган бино остидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Фото: Reuters

Қутқарувчилар Митра Манакара касалхонаси вайроналари орасидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Фото: Reuters

Вайрон бўлган уйларини кўздан кечираётган аҳоли.

Фото: AP Photo

Мамужудаги қулаган бино атрофида одамлар иш билан банд.

Фото: Getty Images

Қутқарувчилар вайроналар орасидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Фото: AFP

Мамужу шаҳридаги зарарланган касалхона биноси ёнидан ўтаётган киши.

Фото: AFP

Қутқарувчилар харобалар орасидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Фото: AFP

Қутқарувчилар қулаб тушган бино остидан тирик қолганларни қидирмоқда. Табиий офат келтирган зарар ҳажми аниқ эмас.

Фото: AFP

Қидирув-қутқарув агентлиги гуруҳи аъзолари зилзиладан кейин вайроналарни қазиб олмоқда.

Фото: Reuters

Таъкидлаш жоиз, минтақа Тинч океани ҳавзасидаги ёриқ чизиқларда, «оловли ҳалқа» ва вулқонлар ёйида жойлашгани учун Индонезияда зилзилалар тез-тез бўлиб туради. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 1901 йилдан 2017 йилгача Индонезияда 7 магнитудадан юқори зилзилалар сони 150 тадан ортиқ кузатилган.