«Auto.ru» сайтида Mercedes-Maybach Pullman S 650 рекорд қийматда — 53,8 миллион рубль (732 минг доллар) нархида сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Уни ушбу моделдаги стандарт автомобилдан бой қўшимча қурилмалари, масалан, юқори қулайликка эга ўриндиқлари ажратиб туради, деб ёзади Motor.

Фото: «Auto.ru»

Эълонда кўрсатилишича, лимузиннинг орқа қатори алоҳида ўриндиқлар билан жиҳозланган бўлиб, самолётдаги биринчи класс ўриндиқлари каби ишланган. Иккинчи қатордаги йўловчилар ихтиёрида иккита симсиз наушникларга эга медиатизим, йиғма столчалар, шампан учун бокаллар жамланмаси мавжуд. Шунингдек, қўшимча жиҳозлар қаторидан AMG-подвеска ҳам ўрин олган.

Фото: «Auto.ru»

Pullman S 650 салони икки хил рангдаги чарм билан қопланган — «сарғиш шойи» ва «денгиз туби». Икки хил рангдаги салон «Кўк антрацит» ва «Кумушранг арагоните» жилолаларида ишланган кузов билан уйғунлашган.

Лимузин 630 от кучига эга олти литрли V12 битурбомотори ёрдамида ҳаракатга келиб, у етти поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»