14 январь оқшомида ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу ахборот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас.
«Тожикистон фавқулодда вазиятлар бўйича идорасининг аниқ маълумотларига кўра, Қайроққум сув омбори соз ва бутун ҳолатда бўлиб, штат режимида ишлаб турибди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақиради», — дейилади ФВВ ахборотида.
Маълумотларга кўра, айни миш-миш сабаб 14 январь оқшомидан бошлаб Сирдарё вилоятининг бир қатор туманлари йўлларида Тошкент йўналиши бўйлаб катта тирбандликлар юзага келган.
Изоҳ (0)