Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкентнинг собиқ ҳокими, Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, Раҳмонбек Усмонов 1960 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йили Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.
У 2011–2012 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи, 2012–2018 йилларда эса Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, ҳоким 2018 йил апрелдан октябргача Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2018 йил октябридан Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими сифатида ишлаган.
Аввалроқ Ўзбекистон қурилиш вазирига янги биринчи ўринбосар, Абдуқодир Тошқулов олий таълим вазири, Шерзод Ҳидоятов коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)