• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Элитада уларга жой йўқ: АПЛни тарк этиши керак бўлган таниқли футболчилар

    Англия Премьер Лигаси – дунёнинг энг кучли футбол чемпионати сифатида қабул қилинади. Табиийки, у ерда дунёнинг энг яхши футболчилари жамланган, кучли рақобатда ютиб чиқиш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Шунинг учун туманли албиондаги футболчилар спорт формасини ушлаб туриш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Боиси бир мартага мураббийнинг ишончи йўқотилса, уни қайта тиклаш деярли имконсиз. Афсуски, бундай ҳолатга тушиб қолганларнинг сони кам эмас. Қуйида айнан ана шундай мураббийнинг ишончини йўқотган ва АПЛни тарк этиши тобора ойдинлашаётган таниқли футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Кепа Аррисабалага («Челси»), клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Рўйхатни Кепадан бошламаслик шунчаки кулгили бўларди, боиси дунёнинг энг қиммат посбони ўз дарвозаси томон йўлланган зарбаларнинг деярли барчасини ўтказиб юборади. Дарвозабон ўтган мавсумда йўлланган зарбаларнинг атиги 53,6 фоизини бартараф этишга муваффақ бўлган, бу исталган голкипер учун даҳшатли кўрсаткичдир. Жамоага янги қўшилган Эдуард Менди уни шунчаки захирага михлаб қўйди. Фрэнк Лэмпард Кепага шу даражада ишонмайдики, агар Менди жароҳат олса ёки дисквалификация қилинса ҳам, унинг ўрнига испанияликни эмас, балки 39 ёшли Вилли Кабальеро ёки фаолиятини тиклаган 38 ёшли Петр Чехни майдонга туширади.

    Маркос Алонсо («Челси»), клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Икки йил олдин Transfermarkt ҳимоячининг нархини 45 миллион еврога баҳолаган эди, ҳозир эса бу кўрсаткич 13 миллион еврога тенг. Бунга Алонсонинг нақ 14 турдан бери ҳатто захира ўриндиғидан ҳам жой ололмаётгани изоҳ бўлиши мумкин. Натижада, «Реал» тарбияланувчиси ҳозирда «Атлетико»га кетиш ҳақида ўйламоқда.

    Александр Зинченко («Манчестер Сити»), клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўтган мавсумда кутилган ўйинни намойиш эта олмаган Зинченко 2020/21 йилги биринчиликда ҳам айтарли имкониятларга эга бўлмаяпти, майдонга тушса ҳам кўпроқ хатолари билан ёдда қолмоқда. Гвардиола эса унинг ўрнига Бенжамин Менди ёки Жоау Канселони маъқул кўрмоқда.

    Жердан Шакири («Ливерпуль»), клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Шакири майдонга тушиши учун жамоанинг юлдузлари қаторасига сафдан чиқиши лозим. Ноябрь—декабрь ойларида «Ливерпуль» жароҳатлар исканжасида қолганида ҳам Шакири асосий таркибдан жой ололмади. Ўтган мавсумда у АПЛда икки марта асосий таркибда майдонга тушган бўлса, ушбу мавсумда бирорта ўйинни илк дақиқалардан бошламади. «Ливерпуль»да асосий ҳужум учлиги аллақачон шаклланиб бўлган: Мане—Фирмино—Салоҳ, шунингдек, триодан асло қолишмайдиган Диогу Жота ҳам ўз вақтини кутишга мажбур. Шакирига эса шунчаки майдонда жой йўқ.

    Деле Алли («Тоттенҳэм»), клуб билан шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Алли Моуриньо «Тоттенҳэм»га келганида жуда яхши натижаларга эришганди, аммо кейинчалик у захира ўйинчисига айланиб қолди. 2020 йилнинг сентябрь ойида «Тоттенҳэм» ҳақида ҳужжатли фильм эфирга чиқди. Эпизодларнинг бирида эса Моуриньонинг Деле Аллига мактаб ўқувчисига бўлгани каби танбеҳ бераётгани акс эттирилди. Худди ўша сентябрдан кейин Деле Алли Премьер Лига ўйинларини бирор марта ҳам асосий таркибда бошламади. Ҳатто Моуриньо уни омма олдида танқид қилган вазиятлар ҳам кузатилди.

    Донни ван де Бек («Манчестер Юнайтед»), клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    2019 йилда Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққан «Аякс» кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ушбу таркибдан «Барселона» де Йонгни, «Ювентус» де Лигтни, «Челси» Зиёшни, «Манчестер Юнайтед» эса ван де Бекни сотиб олди. Сўнгги трансфер ғалатироқ бўлиб чиқди, чунки Сульшер ўзи сотиб олган футболчини захирага ўтқазиб қўйди. Нидерландиялик футболчи Премьер Лигадаги дебют учрашувида гол ҳам урганди, бироқ шундан сўнг у ғойиб бўлди, қўйди. Бугунги кунга қадар ярим ҳимоячи Премьер Лиганинг фақат битта учрашувини асосий таркибда бошлади. Қизиқ ҳолат, нақ 39 миллион еврога харид қилинган футболчи деярли имконият берилмай, захира футболчисига айлантирилди.

    Жессе Лингард («Манчестер Юнайтед»), клуб билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Агар ван де Бек захирадан бўлса-да, бир қанча ўйинларда майдонга тушган бўлса, Лингард тамомила ҳисобдан чиқарилди. У АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумида бирорта ўйин ўтказмади ва фақатгина 4 марта қайдномага киритилди. Ҳозирда унинг «Реал Сосьедад», «Зенит», «Шеффилд» ёки «Порту»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар юрибди.

    Шкодран Мустафи («Арсенал»), клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жаҳон чемпионинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Германияликнинг клубда ҳисобда нечанчи марказий ҳимоячи эканлигини айтиш мушкул. Премьер Лиганинг ушбу мавсумидаги ўйин вақти инобатга олинса, қуйидагича жадвал юзага келади:

    • Ҳолдинг (1214 дақиқа)
    • Габриэль (1052 дақиқа)
    • Давид Луис (481 дақиқа)
    • Пабло Мари (270 дақиқа)
    • Колашинас (90 дақиқа)
    • Мустафи (44 дақиқа).
    Николя Пепе («Арсенал»), клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бир ярим йил олдин «Арсенал»га 79 миллион еврога тушган (клуб тарихидаги рекорд трансфер) футболчи ҳозирда жамоага бир миллионлик ҳам фойда келтиргани йўқ. Футболчига кўп маротаба имконият берилган, аммо у булардан фойдалана олмаган. «Арсенал»нинг ҳозирги мураббийи Артета эса футболчилар билан ортиқча пачакилашиб ўтирадиганлардан эмас. Факт ўрнида шуни айтиш керакки, Пепе кетма-кет уч марта асосий таркибда майдонга тушган ўйинда «Арсенал» ғалаба қозона олмади, шундан сўнг футболчи уч бор захирада қолдирилди – клуб эса айнан шу учрашувларда ғалабани тантана қилди.

    Мавзуга доир: Ўзил, Обамеянг , Санчес ва бошқалар. «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида

    Месут Ўзил («Арсенал»), клуб билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўзилнинг «Арсенал»дан кетиши мавзуси қанчалик эскирган бўлмасин, усиз ушбу рўйхат тўлиқ бўлмасди. Арсен Венгер билан илиқ муносабатларга эга бўлган Ўзил айнан унинг истаги туфайли «тўпчилар» билан шартномани узайтирганди. Бироқ орадан 50 кун ўтиб, Венгер жамоадан кетишини эълон қилди. Ундан кейин келган мураббийларга эса (Эмери ва Артета) ярим ҳимоячи керак бўлмай қолди. Инглиз матбуоти эса тез-тез Ўзилнинг маошига (ҳафтасига 350 минг фунт) тўхталиб туради. Месутнинг ўзи жамоага ёрдам беришни исташини ва унга имконият берилмаётганидан нолиса, Артета унда етарлича вақт бўлганини, бироқ Ўзилнинг бундан фойдалана олмаганини таъкидлайди.

    Мавзуга доир: Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида

    15.01.2021, 23:57   Изоҳ (0)   26332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БАА Про-Лигаси. Достон Ҳамдамовнинг дебют ўйинида «Ан-Наср» Азиз Ғаниев жамоасига мағлуб бўлди

    15.01.2021, 23:05

    Ўзбекистон мезбонлигида ўтиши режалаштирилган футбол бўйича U-19 Осиё чемпионати бекор қилинди

    15.01.2021, 22:01

    БАА Про-Лигаси. Отабек Шукуровнинг голи «Шаржа»га ғалаба келтирди

    15.01.2021, 20:36

    АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг чиройли гол муаллифи аниқланди

    15.01.2021, 20:07

    Бруну Фернандеш Премьер Лигада яна ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва тарихий рекорд қайд этди

    15.01.2021, 19:14

    Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши ўйинчиси Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистони клубига ўтди

    15.01.2021, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик”  — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.