YouTube видеосервиси АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг каналини камида бир ҳафтага блоклаб қўйди, деб хабар беради CNN.
YouTube вакилининг маълум қилишича, яқинда президент каналида эълон қилинган видео «зўравонликни тарғиб қилган» ва ўчириб ташланган. Канал фаолиятини тўхтатиб қўйишга айнан қайси видео сабаб бўлганига YouTube аниқлик киритмаган, бироқ таъкидланишича, бир ҳафталик блокдан сўнг улар ўз қарорини қайта кўриб чиқади.
YouTube Трампнинг аккаунтини блокламай келаётган ягона энг йирик платформа эди. Ҳозирга қадар президентнинг Facebook, Instagram ва Twitter аккаунтлари блокланган. Ушбу ижтимоий тармоқлар раҳбариятининг сўзларига кўра, АҚШнинг амалдаги президенти постлари платформаларнинг зўравонлик ҳаракатларини қўзғатиш тўғрисидаги қоидаларини бузган.
Бундан ташқари, Snapchat ва Twitch ҳам Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйган.
Мавзуга доир: Трампни блоклагандан сўнг Facebook ва Twitter капиталлашуви 44 миллиард долларга камайди
Конгрессменларнинг бир қисми Капитолийдан эвакуация қилинди. Вашингтонда комендантлик соати эълон қилиниб, тартибни сақлаш учун АҚШ пойтахтига Миллий гвардия кучлари киритилди. Тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Шундан сўнг Facebook ва Instagram Трампни 24 соатга, Twitter эса 12 соатга блоклаб қўйди. Кейинроқ, 7 январь куни АҚШ Конгресси мажлисини давом эттириб, Жо Байден АҚШнинг 46-президенти этиб сайланганини тасдиқлади ва унинг инаугурациясини 20 январга белгилади.
Изоҳ (0)