АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси вице-президент Майк Пенсни амалдаги президент Дональд Трампни четлатишга даъват этувчи резолюцияни қабул қилди, деб ёзади «РБК».
Аввалроқ Майк Пенс Дональд Трампни мамлакат раҳбари лавозимидан четлатилишига қарши фикр билдириб, Конституциянинг 25-тузатишини қўллашдан бош тортган эди. Пенснинг сўзларига кўра, 25-тузатиш жазолаш ёки ҳокимиятни тортиб олиш воситаси ҳисобланмайди, уни шу тарзда қўллаш эса «даҳшатли прецедент яратган бўларди».
У Трампнинг муддати тугашига етти кун қолганини эслатди. Шу муносабат билан Пенс конгрессни жамиятни янада ажратишга ёки кескинликни оширишга хизмат қилувчи хатти-ҳаракатлардан узоқ бўлишга чақирди.
Трампнинг ўзи четлатилиш хавфидан хавотирда эмаслигини маълум қилди. Унинг фикрича, 25-тузатишни қўллаш Жо Байденни ва унинг маъмуриятини таъқиб қилади, ‘импичментнинг қалбакилаштирилиши’ эса — бу АҚШ тарихидаги жодугарларга қарши энг буюк ва энг ёвуз овнинг давомидир.
Шунингдек, вакиллар палатасидаги бир гуруҳ Республикачилар партияси вакиллари Дональд Трампни унинг тарафдорлари томонидан 6 январь куни Капитолийга уюштирилган ҳужум муносабати билан қоралаб, резолюция киритди. Расмий жазо бериш тарафдорлари бўлган олти конгрессмендан бири Брайан Фицпатрик фикрича, президентга нисбатан импичмент — нобоп вариант.
Иккала партия сенаторлари ҳам президент иккинчи марта ҳам оқланиши мумкинлигини тахмин қилиб, бу мамлакатни янада ажратиб юборишини ва кескин вазиятни янада қийинлаштиришини айтмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, у қораловчи резолюцияни импичмент тўғрисидаги низомда келтирилган жумлалар билан қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)