• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёқиб юборилган Мерут. Амир Темурнинг Ҳиндистонга юриши тарихидан

    1399 йилнинг январь ойида Амир Темур Кўрагон Ҳиндистон юриши давомида Деҳли шаҳридан сўнг Мерут шаҳрини эгаллади. «Дарё» сана муносабати билан бугунги мақолани Темурхоннинг ҳинд юришига бағишлайди.

    Оҳанрабо Ҳинд диёри

    Ҳиндистон қадимги даврлардан буён барчани ўзига жалб қилиб келади. Эрамиздан аввалги тўртинчи асрда Буюк Александр Ҳиндиқушдан ўтиб «Ҳинд сори» юзланди. Ундан кейин келган салавкийлар, Бақтрия, Кушон империяси бу диёрда ҳукмронлик қилди. Буддавийлик дини Ҳиндистондан Марказий Осиё орқали Кушонлар даврида Хитой ва кейинчалик узоқ шарққача етиб борди. Саккизинчи асрдан бошлаб Ҳиндистонга мусулмонлар юришлари бошланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қисқа давр ичида ислом ҳинд остоналаригача келди. Амударёнинг жанубий ерларида турк сулолаларидан бўлган ғазнавийлар ҳукм сура бошлади. XI асрда ушбу сулоланинг энг буюк лидери Султон Маҳмуд Ғазнавий Ҳиндистоннинг шимолий қисмига юришлар қилиб турди. Ғазнавийлар ўрнида ғурийлар ҳокимият тепасига келди. Ғурийлардан кейин мамлукларнинг Деҳли султонлиги ташкил этилди. Мазкур давлат бир нечта мусулмон сулолаларни алмашган ҳолда 1526 йилгача мавжуд бўлди. Султонликнинг энг йирик мағлубиятларидан бири эса 1398–1399 йиллардаги Амир Темурнинг ҳинд юриши пайтига тўғри келади.

    Темурнинг Ҳиндга юриши

    Хилда Хукхемнинг ёзишича, Панжоб водийси Темур учун Чиғатой хонлигининг қонуний ҳудуди ҳисобланган. Бундан ташқари, Султон Муҳаммад Туғлуқ вафотидан кейин Деҳли султонлиги заифлашиб борди ва атрофдаги кичик князликлар мустақиллик эълон қилди. Унинг вориси Феруз Шоҳ замонида ҳам бу нарса давом этди. Султонлик кичрайиб, Деҳли билан чекланиб қолди.

    Амир Темур Ҳиндиқушгача бўлган ерларни ўзига бўйсундирган пайтда, қочиб кетган маҳаллий амирлар Деҳлидан бошпана топган эди. Тарихчиларнинг фикрича, Темур Ҳиндистонни доимий бошқариш ниайтида эмас, балки бойлик, ўлжа илинжида эгаллашни истарди. 1392 йилда бир пайтлар Султон Маҳмуд Ғазнавий мулки ҳисобланган ерларни бошқаришни невараси Пирмуҳаммад ибн Жаҳонгирга топширган Темур, 1397 йилда унга Ҳиндистонга юриб, душман ҳинд князликларига ҳужум қилишни буюрди. Шу тариқа Мўлтон Пирмуҳаммад томонидан эгалланди.

    Шу йил қишни Мовароуннаҳр шимолида ўтказган Темур 1398 йилнинг илк ойларида Самарқандга қайтди ва қўшинни тўплади. Қурултой чақирилиб, унда Ҳиндистон юриши ҳақида эълон қилинди. Қурултойда Темурхон қуйидагича нутқ қилди:

    «Ферузшоҳнинг набираси Деҳли тахтига ўтирди. Аммо бу ёш султоннинг ҳукми ўз қўл остидагиларга ўтмайди. Ҳатто улар унга қарши душманлик қилмоқда. Шундайлардан бири Сарангхон Мўлтонни Саййид Хизр хондан тортиб олди, аммо ўзи ҳозир Пирмуҳаммаднинг ҳужумига дучор бўлди. Деҳлида Сарангнинг биродари Маллухон рақибларини мағлуб этиб, шаҳарни эгаллади ва султон номидан ҳукмронлик қилмоқда. Бу тартибсизликлар бизнинг ғалабага чанқоқ қўшинимизни Ҳиндга олиб боришга мажбур қилмоқда.

    Бундан ташқари, ҳақ динга Ҳинднинг кўп жойида амал қилинаётган бўлса-да, салтанатнинг катта қисмида мушриклар истиқомат қилмоқда. Деҳли султонлари ҳақ динни ҳимоя қилишдан ожизлик қилмоқда. Мусулмон ҳукмдорлар фақат жизя олиш билан чекланмоқдалар…»

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундай қилиб, Темурнинг 90 минг кишилик қўшини март ойида Ҳиндистонга қараб юришни бошлади. Қўшиннинг энг яхши қисми чиғатойлардан ташкил топган эди. Бўлинмалар қўмондонлари эса унинг ёшликдаги дўстлари эди. Самарқандга Амир Темур Мироншоҳнинг ўғли Умаршайхни қолдириб кетди.

    Қўшин Термиз яқинида Амударёни кесиб ўтди ва Андаробда тўхтади. Қўшиннинг асосий қисми ва юклар шу ерда қолдирилди ва унинг ўзи махсус гуруҳ билан Кофиристонга қараб юрди. Сиёҳпўшлар деб аталадиган халқ бу пайтда мусулмон эмас эди ва Темур уларни мағлуб этиб, асосий қўшин учун Ҳиндистонга борадиган йўлни очиб қўйди. Ўзи ҳам қўшиннинг асосий қисмига келиб қўшилди. Шу орқали у Мовароуннаҳрнинг тоғлардаги потенциал душманларини ҳам йўқ қилган эди. Йўлда қалъалар ва гарнизонлар қурилди.

    1398 йилнинг август ойида Кобул ҳам эгалланди. Шаҳар яқинида чодир тикди ва бир қанча муддат шу ерда давлат ишлари билан машғул бўлди. Бир қатор элчиларни ҳам қабул қилди. Кобулда унга Форсда қолган қўмондон Шайх Нуриддин келиб қўшилди. У форсдан йиғилган катта бойлик ва совға-саломлар билан келган эди. Бу ерда турилган муддатда бир қатор ободончилик ишлари ҳам амалга оширилди. Қурғоқ ерларга канал қазилиб, сув чиқарилди. Канал қирғоқлари бўйлаб қишлоқлар қурилди. Ишлар якунлангач, Темур Сароймулкхоним билан бирга ёш набираси, шаҳзода Мирзо Улуғбекни Самарқандга қайтариб юборди.

    Темур асосий қўшин ва бошқа маликалар биргаликда Ҳиндистонга юришда давом этди. Чиғатой улусининг номинал хони Султон Маҳмудхон чап қанот билан бирга шимолий йўл орқали Деҳлига юрди. Темурнинг ўзи эса жанубга Пирмуҳаммад билан учрашиш учун Мўлтонга қараб юрди. Сентябрь ойида Ҳинд дарёсига етиб келган Темур қўшини икки кунда дарёни кечиб ўтди. Йўл бўйи унинг ҳузурига яна элчилар ва бир қатор амирлар келди.

    Улардан Кашмир амири Искандарнинг элчиси ўз ҳукмдорининг Темурга содиқлик ҳақидаги қасамёдини олиб келди. Шунингдек, бир қатор маҳаллий рожалар қўшинлари тор-мор келтирилди. Ейишга ва олиб кетишга яроқсиз нарсалар ёқиб юборилди. Октябрь ойида белгиланган жойда у Пирмуҳаммад билан кўришди. Пирмуҳаммад бу пайтда Мўлтонни қамал қилиб турган эди. Мўлтон ҳам Темур келиши билан эгалланди.

    Декабрь ойига келиб, Темур қўшини аллақачон Деҳли остонасида турган эди. Деҳли атрофидаги барча қалъалар ва истеҳкомлар Темур қўшинлари томонидан эгаллаб олинди. Деҳли ҳимоячилари таркибида ўн минг отлиқ ва йигирма минг пиёда қўшин бор эди. Шунингдек, уларда юзта жанговар филлар ҳам бор эди. Айнан мана шу филлар Темур қўшинига қўрқув солиб турган эди. Жанг бошлашдан олдин Темур Деҳли атрофига айғоқчиларини юбориб, вазият ҳақида батафсил маълумотлар олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Деҳли эшиклари очилиб, Султон Маҳмуд ва Маллухон аскарлари ҳужум бошлади. Темур Деҳлини узоқ вақт қамал қилиб туришни истамас эди ва бу ҳужум уни хурсанд қилди ва у Аллоҳга сажда қилиб ундан ғалаба сўради. Солномачилар Деҳли жангини тасвирлашда ҳали ҳеч қачон бундай шовқин-суронли жанг бўлмаганини ёзади. Жанговар филларга қарши туяларнинг белига махсус олов ёқиладиган мослама ўрнатиб, уларга қарши йўллади.

    Оловларнинг ўзлари томон келаётганини кўрган филлар қўрқувдан ортга қараб юра бошлади. Натижада, Деҳли аскарлари филлар оёқлари остида қолиб кетди. Ҳиндларнинг чап қанотига Пирмуҳаммад қаттиқ зарба берди. Темур қўшинининг чап қаноти ҳиндлар ҳужумини муваффақиятли тарзда қайтарди ва Деҳли дарвозасига қараб юрди. Султон Маҳмуд ва Маллухон шаҳарга қочиб кирди. Чекиниш вақтида кўплаб ҳинд аскарлари ҳалок бўлди. Филларнинг катта қисми жароҳатланди, айримлари хартумидан айрилди. Шаҳзода Халил Султон Мирзо довюраклик билан бир филга ташланиб, унинг эгасини ўлдирди ва филни миниб, бобосига совға сифатида олиб келди.

    Шу куни Темур қўшини ғалаба қозонди. Аскарларининг мардонавор жанг қилганини эшитган Темур хурсандчиликдан йиғлагани ва ерга сажда қилгани тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилди.

    Жангнинг эртаси куни Темур Деҳли шаҳрига тантанали равишда кириб борди. Султон Маҳмуд ва Маллухон тундаёқ оиласини ҳам ташлаб қочиб кетган эди. Уларни таъқиб этишга буюрилган аскарлар Маллухоннинг икки ўғли ва бир нечта қўмондонларини қўлга олди. Деҳлининг асосий дарвозаси ёнида Темур шаҳарнинг таслим қилингани ҳақидаги нома қабул қилинди. Шаҳар эгаллангани шарафига маросим ташкил этилди. Империянинг барча ҳудудига ғалаба ҳақида хабар бериш учун чопарлар юборилди. Жума кунги жума намози пайтида Темур номига хутба ўқилди.

    Деҳлидан кейин шарққа қараб юрган Темур январь ойининг бошида, айрим манбаларда 7 январь, айримлари 9 январда Мерут шаҳри эгалланди. Бу шаҳар Темурга бўйсунишдан бош тортган эди. Шаҳар қамал қилинди ва ёқиб юборилди, қаршилик кўрсатган ҳиндлар тириклайин оловга ташланди. Шунингдек, Жамна ва Ганга дарёлари бўйида истиқомат қилаётган кўплаб зардуштийлар ҳам Темур ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

    Кейинги воқеалар

    Шундай қилиб, 1399 йилнинг март ойига қадар Ҳиндистоннинг бутун шимолий қисми Темур томонидан эгалланди. Март ойида у барча амирлари ва қўмондонларини йиғиб, уларни ўзларининг вилоятларига жўнатиб юборди. Ҳинд мулкини эса Ҳизр Хон Саййидга топшириб, ўзи Самарқандга қараб йўл олди. Ҳизр Хон эса ўзини Амир Темурни вассал деб эътироф этиб, унинг номини хутбага қўшиб ўқиттирди ва унинг номидан тангалар зарб эттирди. Қочиб кетган Маллухон ва Султон Маҳмудлар қайтиб келиб, ҳокимият учун курашга қўшилди. Аммо Ҳизр Хон саййид уларни мағлуб этиб, Деҳлида саййидлар сулоласига асос солди.

    Самарқандга қайтган Темур ғалабаси шарафига шаҳарда улкан масжид қурдиришга буйруқ берди. Бу масжид халқ орасида Бибихоним масжиди деб номланади. Масжид 1399–1405 йилларда қурилди. Ҳинд сафаридан бетоб бўлиб қайтган Темур соғлигини тиклагач, Ҳиндистонга чопар юборди ва филлар жўнатишни сўради. Ушбу филлар унга Сурия, Кичик Осиё ерларидаги зафарли юришларда катта ёрдам берди. Булар ҳақида эса кейинги мақолаларда сўз юритишга ҳаракат қиламиз.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    12.01.2021, 07:58   Изоҳ (0)   34895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метроси поездлари энг кучли карантин вақтида ҳам ҳаракатдан тўхтамагани маълум қилинди

    12.01.2021, 07:43

    Бухородаги ёнғинда икки нафар фуқаронинг жароҳат олиб шифохонага ётқизилгани айтилганди. Шифохона бош шифокори буни рад этди

    12.01.2021, 07:29

    Банкка кредит сўраб борилганда «ресурс йўқ» деган жавоб берилиши асослими? Марказий банкнинг Қашқадарёдаги масъули жавоб берди

    12.01.2021, 06:56

    Бухорода ер ажратиш эвазига фуқародан 2 минг доллар пора олган ҳокимлик масъули қўлга олинди

    12.01.2021, 06:43

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тиктокерлар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди

    12.01.2021, 06:27

    «Ҳамма қилинаётган ислоҳотларни … тиқдингиз!» – Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбарияти истеъфога чиқиши кераклигини айтди

    12.01.2021, 06:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.