• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳамма қилинаётган ислоҳотларни … тиқдингиз!» – Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбарияти истеъфога чиқиши кераклигини айтди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев сўнгги вақтларда Ўзбекистонда кузатилаётган энергия инқирозига эътибор қаратиб, уни юз беришига сабаб бўлган раҳбарлар истеъфоси энг тўғри йўл эканини таъкидлаб ўтди.

    Депутат Telegram каналида қолдирган постини «Ҳамма қилинаётган ислоҳотларни … тиқдингиз!», – дея бошлаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўплаб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда, барча муаммолар бирданига ҳал этилмаган бўлса-да, секин-аста бартараф этиб борилмоқда. Мисол учун, бир неча йиллар аввал пластик карточкадаги пулни нақдлаштириш катта муаммо бўлган бўлса, ҳозир буни муаммо деб бўлмайди ёки конвертация, яъни валюта айирбошлаш, онлайн давлат хизматларини жорий этилиши, ОВИР, прописка тизимларини ислоҳ қилиниши, банк тизими ислоҳотлари… Санасак, етарлича давом этишимиз мумкин. Лекин..

    Бугун Ўзбекистон бўйлаб энергия инқирози кечмоқда. Айнан ўта оғир кечган 2020 йилдан сўнг ҳар йилгидан-да совуқ келган қиш мавсумида энергия инқирози барчани қийнамоқда!

    Бу ҳолат нафақат аҳоли орасида кескин норозилик, ижтимоий инқирозни келтириб чиқармоқда, балки иқтисодий фаолликни сусайтирмоқда ҳамда мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир ўтказмоқда. Энг ачинарлиси, энергетика соҳасидаги муаммолар охирги йилларда олиб борилган барча ижобий ўзгаришларни «ювиб юборяпти».

    Энди ўйлаб кўринг, совуқ қиш, катта оила, на газ, на электр бор! Оиланинг кекса инсонлари ёки чақалоқлар совуқдан қалтираб ўтирса, оиланинг ёшлари ҳар қанча уринмасин уйини иситишга, уларни фаровон ҳаётини таъминлашга имконияти бўлмаса, бундай одамларга ислоҳотларнинг нима кераги бор? Бу одамлар учун ҳар қандай ислоҳотлар, ҳар қандай қонунлар, қўпол қилиб айтганда, бир тийин!!! Улар совуқдан қийналишмоқда. Бундай ҳолатда уларга фақат бир нарса керак: энергия таъминоти!», — дейди Ғаниев.

    Шу кунларда унга ўзининг сайлов округидан қилинаётган ҳар 10 та мурожаатдан 9 таси айнан электр ва газ муаммоси тўғрисида бўлаётганини маълум қилган.

    «Мурожаатлар бўйича шаҳар, вилоят, республика мутасаддилари кимни айблашни билмайди, бир-бирига солади. Энг охирги жавоб эса қаердадир авария бўлган ва яқин кунларда ҳаммаси яхши бўлади, деган ваъда билан чекланилади!» – дейди Дониёр Ғаниев.

    Мавзуга доир: «Қани бизнинг шунча газ? Халққа ‘свет’, газ беринг!» – ўзбекистонлик болакай вазирларга видеомурожаат йўллади

    Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистон энергетика тизими ҳам маънан, ҳам жисмонан эскиргани, нефть-газ ва электр энергия соҳасига сўнгги 30 йил ичида ҳеч нима киритилмагани ҳақида гапирган эди. Депутат шу ҳақда ҳам ўзининг фикрларини билдириб ўтган.

    «Энергетика вазирлиги эса 30 йилдан бери соҳага инвестиция киритилмаганлиги ҳақида дардини достон қилади. Ундай бўлса, 2020 йил 3-чорак якуни бўйича энергетика соҳасига йўналтирилган давлат ташқи қарзининг 28 фоизи ёки 5,1 миллиард доллар маблағ қани? Уларни қандай сарфлашмоқда? Мисол учун, умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ доллар бўлган Намангандаги Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилса, водийда электр таъминотида муаммо қолмайди, деб ҳаммани ишонтиришганди. Лекин Тўрақўрғон ИЭС ўтган йили ишга тушган бўлса-да, водийда электр таъминотида ижобий ўзгариш бўлмади-ку?!

    Тўғри, мен бу соҳанинг мутахассиси эмасман, эҳтимол, тушунмасман. Лекин наҳот охирги 4 йил давомида соҳада сезиларли ижобий ўзгариш қилиб бўлмаса? Аҳолининг талаби кундан кунга ўсиб бормоқда, нима учун йил давомида шунга қараб ҳаракат қилмаймиз? Электрон ҳукумат, онлайн хизматлар, рақамли иқтисодиёт деймиз, лекин энергия бўлмаса булардан нима наф? Қайси ислоҳот эффект беради бу ҳолатда? Бундай ҳолат олдимиздаги сайлов йилида рўй беришини қандай тушуниш мумкин? Ёки бу давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсатига қарши атай уюштирилаётган ‘саботажъми?» — дейди депутат.

    Шунингдек, Ғаниев саволлар кўплиги, уларга жавоб бера олмаётган раҳбарлар эса доимгидек жимлигини қайд этди. У бу ҳолатда Энергетика вазирлиги раҳбариятини тасдиқлаб бергани учун депутатлар ҳам қисман айбдорлигини қўшимча қилди.

    «Мамлакатдаги бу ҳолатда энергия инқирози юз беришига сабаб бўлган раҳбарлар истеъфоси энг тўғри йўл бўлади. Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради. Лекин бундай қила олиш учун эса биринчи навбатда, раҳбарда орият бўлиши керак. Бизнинг энергетика соҳа раҳбарларида эса энергетика таъминоти каби орият ҳисси ҳам ‘инқирозда’», — дея таъкидлайди Дониёр Ғаниев.

    Аввалроқ Жиззахнинг Пахтакор туманида газ йўқлигидан норози аёллар катта йўлни тўсгани ҳамда қиймати 30 млрд сўм бўлган подстанцияга эҳтиёж сабаби маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Омон қолганимга шукр». Намангандаги газ-заправкада Damas’и ёниб кетган фуқаро 4 соат навбатда турган
    • «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» раҳбари пора билан қўлга олинди
    • Намангандаги газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этди
    • Қашқадарёда электр узилишлари сабабли сув таъминоти тўхтади

    12.01.2021, 06:12   Изоҳ (0)   74917
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    11.01.2021, 23:59

    Асака туманида содир бўлган ЙТҲда тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси вафот этди

    11.01.2021, 23:44

    Ўзбекистон ҳудудлари кесимида ичимлик суви ва оқова хизматлари бўйича янги тарифлар эълон қилинди

    11.01.2021, 22:43

    «Навоийча тендер-2». Вилоятдаги кўплаб қурилиш ишлари амалдорларга алоқадор компаниялар томонидан бажарилгани маълум бўлди

    11.01.2021, 22:26

    Тошкент метрополитенининг янги бекатлари жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

    11.01.2021, 22:11

    Самарқандда айбини яшириш эвазига ИИБ ходимига 100 доллар пора берган фуқаро қўлга олинди

    11.01.2021, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.