• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бўйсунмас туркманларнинг бўйсундирилиши. Рус империяси Кўктепа қалъасини эгаллаши тарихи

    Россия империясининг Марказий Осиёни босиб олишдаги муҳим жанглардан бири, шубҳасиз, Кўктепа қалъаси учун бўлган. 1881 йилнинг 12 январь куни узоқ давом этган жанглардан сўнг генерал Скобелев Кўктепа қалъасини ишғол қилишга эришди ва шаҳарни талон-тарож қилдирди. Бу воқеа тарихга Кўктепа қирғини номи билан кирди. «Дарё» сана муносабати билан мазкур воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    Тарихий шароит

    XIX аср охирларига келиб, Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари Россия империяси вассалига айланиб қолди. Руслар туркманлар яшайдиган ҳудудларни эгаллаш мақсадида туркман қабилалари яшайдиган ҳудудларга тинимсиз зарбалар бериб турди. Агар туркманлар ҳудуди эгалланмаса, инглизларнинг бу ҳудуд орқали Каспий денгизи соҳилларига етиб келиши русларни хавотирга солиб турган ҳолатлардан бири эди. Агар руслар туркманларни бўйсундирса, бутун Каспий ҳавзаси уларнинг ихтиёрига ўтар ҳамда Туркистон ва Кавказ ўртасида бўш ҳудуд қолмас эди.

    Фото: Google Photos

    XIX асрда Ахалтака воҳасида 80-90 мингга яқин туркманларнинг така уруғи истиқомат қилар эди. Улар табиатан жангчи бўлиб етишган қабилалардан бири эди. Русларнинг уларни бўйсундириш учун 1879 йилгача амалга оширган барча юришлари муваффақиятсиз якунланган эди. Жумладан, 1978 йилги Лазерев ва Ломакин экспедициялари муваффақиятсиз тугади.

    Шундан сўнг, такаларни бўйсундириш учун Фарғонани эгаллашда ўзини кўрсатган генерал Скобелев тайинланди. Унинг асосий мақсади якуний зарбани бериб Кўктепани ишғол қилиш ва такаларни бўйсундиришдан иборат эди.

    Операцияга тайёргарлик

    Михаил Скобелев, биринчи навбатда, юкларни муваффақиятли ташиб келишга алоҳида эътибор қаратди. Саҳронинг асосий транспорти бўлган туяларнинг тайёргарлигига энг кўп аҳамият берди. Шунингдек, аскарларнинг ҳам ҳарбий, ҳам озиқ-овқатдан таъминлашга ҳаракат қилди. Шунингдек, госпитал ҳам қурилди. 1880 йилнинг ноябрь ойига қадар туялар ва барча керакли озиқ-овқатлар етиб келди. Шундай қилиб, Скобелевнинг тўплаган захира маҳсулотлари 1881 йилнинг март ойигача саккиз минг кишигача етадиган қилиб қўйилди. Унинг ихтиёрида эса етти мингдан ортиқ аскар бор эди. Шунингдек, у Форс ҳудудида 146 минг пуд зарур захира тўплаб қўйиш учун полковник Гродековга одам юборди. Бу захира қалъа эгалланганидан кейин ишлатилиши керак эди.

    Фото: Google Photos

    Қалъадаги аҳоли эса 45 минг кишини ташкил этар, уларнинг 20 мингдан ортиғи аскарлар эди. Уларнинг ихтиёрида эса беш мингдан ортиқ қурол бўлиб, асосан тўппончадан иборат эди.

    15 декабрь куни Скобелев ихтиёрига Туркистондан Куропаткин бошчилигида 900 та туя ҳамда 1000 га яқин аскар келиб қўшилди ва Скобелев операцияга тайёргарликни бошлаб юборди. 6 январь куни қалъа бурчагидан 500 метр узоқликда 12 та тўп жойлаштирилди. Скобелев штурмни 10 январга белгилаган эди. Аммо, баъзи бир сабабларга кўра уни 12 январга ўтказишга мажбур бўлди. 10-11 январь туни руслар қалъа деворлари остига миналар жойлаштирдилар. 12 январь куни 7 мингга яқин аскар ҳужумга тайёр бўлиб турди. Ҳужум бошланишидан аввал миналар портлаши ва оқибатда деворлар бузилиши лозим эди.

    Қалъага ҳужум

    Ҳужум, режа қилинганидек, 12 январь куни бошланди. Соат 11 дан 20 дақиқа ўтганда миналар портлатилди. Қалъанинг шарқий девори қулаб тушди ва аскарларнинг қалъага киришига имкон берадиган ёриқ пайдо бўлди. Куропаткин отряди ҳужумга ўтганда ҳали чанг тарқалиб улгурмаган эди. Ғарбий девордан подполковник Гайдаров бўлинмаси ёриб киришга муваффақ бўлди. Туркманлар қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Узоқ давом этган жангдан сўнг, туркманлар қалъанинг шимолий қисми орқали қочишга тушдилар. Қалъада қолиб, қочишга улгурмаган қисми эса жанг қилиб ҳалок бўлди. Скобелев қочиб кетганлар ортидан 16 км узоқликкача таъқиб қилиб борди. Руслардан эса жами қамал даврини ҳисобга олсак, мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди. Жумладан, 34 рус офицери ҳам ҳалок бўлди. Руслар қалъада беш минг аёллар ва болаларни асир олдилар. Олти миллион рубль қийматга тенг ўлжа ҳам қўлга киритилди.

    Фото: Google Photos

    Кўктепа қирғини

    Ўша пайтда инглиз матбуотида даҳшатли воқеа ҳақида шов-шув кўтарилди. Қалъада ҳимоячилар билан бирга бўлган инглиз мухбир-офицерларнинг хабар беришича, рус аскарлари Скобелевнинг топшириғига асосан у ерда қолган тинч аҳолига нисбатан жуда қаттиқ муносабатда бўлган ва оммавий қирғинлар уюштирган. Айнан, инглиз матбуоти ушбу воқеага аҳамият қаратганидан кейингина, маҳаллий аҳолига нисбатан зулм камайган.

    Рус аскарларнинг Кўктепадаги қилмишлари ҳақида Лев Николаевич Толстойнинг қизи Татяна Скобелевнинг аскарларига аҳолини ўлдиришлари учун вино ичириб маст қилишига тўғри келгани ҳақидаги воқеани ўз хроникаларида ёзиб қолдирган.

    1991 йилдан бошлаб, 12 январь Туркманистонда хотира куни сифатида Кўктепа қурбонлари хотирланади. 1995 йилда Кўктепа шаҳрида рус босқини қурбонлари хотирасига масжид барпо этилди. 2009 йилда эса Кўктепа жанги тарихига бағишланган «Кўктепа» музейи иш бошлади.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    12.01.2021, 21:55   Изоҳ (0)   84629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги ҳайвонот боғида биринчи марта гориллалар коронавирусга чалинди

    12.01.2021, 21:26

    Ўзбекистон электр станцияларидаги муаммолар туфайли Афғонистон электр таъминотида узилишлар кузатилди – ОАВ

    12.01.2021, 20:27

    Трампни блоклагандан сўнг Facebook ва Twitter капиталлашуви 44 миллиард долларга камайди

    12.01.2021, 19:59

    Илон Маск дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида биринчиликни йўқотиб, ўз ўрнини яна Безосга бўшатиб берди

    12.01.2021, 17:59

    Арманистонда коронавирус туфайли карантин яна 6 ойга узайтирилди

    12.01.2021, 17:35

    Перуда суд Билл Гейтс ва Жорж Соросни коронавирус пандемиясини «яратганлик»да айблади

    12.01.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.