• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мурожаатларнинг 90 фоизи қамоқдан йўлланади» — Омбудсман қийноқлар ҳақида

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев 2020 йилнинг 29 декабрь куни Конгресс холлда ўтказилган Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига бағишланган тадбирдан сўнг «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга қисқа интервью берди.

    Улуғбек Муҳаммадиевнинг айтишича, фуқаролар ҳуқуқий тафаккуридан келиб чиқиб, қийноқ ҳолати ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга зудлик билан мурожаат қилиши зарур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Омбудсман охирги 2-3 йилдан буён ҳар йили парламентга ҳисобот тақдим этиб келмоқда. Аҳамият қаратаётган бўлсангиз, биз ўз ҳисоботимизга айнан қийноқлар масаласини ҳам киритиб боряпмиз, бу ҳақда бутун парламент вакиллари ва жамоатчилик ҳам хабардор бўлмоқда.

    Ҳақиқатан қийноқлар масаласи бўйича фуқароларнинг мурожаатлари бизга кўп келади. Лекин мурожаатларда айтилаётган ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш жуда ҳам мураккаб. Чунки фуқаролар бу масала юзасидан ўз вақтида эмас, балки орадан маълум муддат: уч, олти ой ёки бир йил ўтганидан сўнг кечиктириб мурожаат қилишади. Бу пайтда улар айтган гапларни фактсиз исботлашнинг имкони йўқ. 2020 йили юз берган Андижон ва Қашқадарё ҳолатлари тўғрисида ўша воқеалар кузатилган пайтдаёқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчиликка мурожаат қилингани туфайли иккала ҳолат ҳам ўз вақтида ўрганилиб, назоратга олинди ва исботини топди. Айбдорлар жазоланди, суд бўлди.

    Шуни алоҳида қайд этиш керакки, аввало, фуқароларимиз ўзининг ҳуқуқий тафаккуридан келиб чиқиб, бундай ҳолатлар ҳақида зудлик билан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, хусусан, Омбудсманга ҳам ўз вақтида мурожаат қилиши лозим. Биз ҳам бундай мурожаатларни дарҳол ўрганиб, унинг охирига етиш имкониятига эга бўламиз. Бу бўйича ички ишлар ва прокуратура органларига назорат билан мурожаат қиламиз. Улар ўз мутахассисларини жалб қилган ҳолда ҳолатнинг тагига етади, тиббий экспертиза қилади. Қисқаси, бизда бундай мурожаатга чуқурроқ ёндашиш имконияти пайдо бўлади», — деди Муҳаммадиев.

    Унинг қўшимча қилишича, карантин даврида ҳам қийноқ ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.

    «Қийноқлар масаласида бизга келиб тушаётган мурожаатларнинг 90 фоизи тергов жараёнига тааллуқли. Яъни фуқаролар ўз мурожаатини қамоқдан туриб ёзиб юборади. Улар ‘Мен қамоққа тушгунимча тергов жараёнида, судгача бўлган даврда қийноққа солиндим, лекин менга ҳеч ким ёрдам бермади’, деган мазмунда мурожаат қилади. Лекин улар маҳкум сифатида жазо ўтаяпти, бизга орадан анча вақт ўтиб, кечикиб мурожаат йўллайди. Улар айтган ҳолат бўйича аниқлик киритиш имкони йўқ. Чунки уни исбот қиладиган далиллар йўқ бўлади. Исбот қилиш масаласи эса юқорида айтганимдек, жуда мураккаб», — деди Омбудсман.

    Аввалроқ Улуғбек Муҳаммадиев халқаро стандартлардан келиб чиқиб 2021 йилдан 25 та манзил-колониянинг босқичма-босқич қисқартирилиши ва бир пайтлар жазони ижро этиш тизимида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ёпиқ мавзу ҳисоблангани, шунингдек, «Жаслиқ» узоқ йиллар мамлакатга доғ бўлиб келаётган бир маскан экани, одамлар ўртасида ёмонотлиқ номга айлангани ҳақида фикр билдирган эди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Чироқчи ва Андижонда ИИБ ходимларининг фуқароларни калтаклаши билан боғлиқ воқеалар учун соҳа раҳбарларини танқид қилди
    • Андижонда фуқаронинг қийноққа солиниши ва касалхонада вафот этишига алоқадор ИИО ходимларига суд ҳукми ўқилди
    • «Илгари бундай салбий ҳолатлар ОАВ томонидан кенг ёритилмасди». Пўлат Бобожонов ИИВ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида
    • Пўлат Бобожонов «Чироқчи воқеаси» бўйича туман ИИБ раҳбарларини ишдан олди. Уларнинг икки нафари ички ишлар тизимидан ҳайдалди
    •  Андижонда ИИБ ходимларининг қийноғидан сўнг вафот этган фуқаронинг синглиси: «Акам қимматбаҳо тош можароси қурбони бўлди»
    • «Андижон ва Қашқадарё воқеаларига йўл қўймаслигимиз кераклигини англаб етдик» – Омбудсман қийноқлар ҳақида

    11.01.2021, 11:42   Изоҳ (0)   28332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бунинг нимасидан қўрқиш керак?». Ўзбекистон ҳукумати аъзолари даромадларни декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига ижобий муносабатда

    11.01.2021, 09:48

    Тошкент метрополитенида табақалашган таъриф тизими қачондан жорий этилиши маълум қилинди

    11.01.2021, 09:40

    Намангандаги газ-заправкада навбатда турган Damas ёниб кетди

    11.01.2021, 09:24

    Тошкентдаги муз майдонини ташкил этиш учун «тахминан 900 млн сўм» сарфланди

    11.01.2021, 09:09

    Ўзбекистон чегараларидаги тестлар коронавируснинг янги штаммларини аниқлай оладими?

    11.01.2021, 08:42

    «Буни тоза исроф дейишга тилим бормаяпти». Зафар Ҳошимов битта авторақам 600 млн сўмга сотиб олинганига муносабат билдирди

    11.01.2021, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.