Samsung’нинг букланувчи смартфонлари эгалари кўнгилсиз муаммодан шикоят қила бошлади — эгилувчан экранлар совуққа чидай олмай, ишдан чиқмоқда, деб ёзади IXBT.
Қишда Galaxy Fold ва Galaxy Z Flip эгалари эгилувчан экранлар ёрилаётганига дуч келди. Бу каби муаммо Жанубий Корея бозорида, Сеулда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -18 даражадан тушиб кетганида кузатилган.
Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, совуқ ҳавода смартфон очилганида унинг экрани дарз кетган.
Бу каби муаммога бошқа минтақадаги фойдаланувчилар ҳам дуч келган, хусусан, декабрь ойида. Ўтган йили Motorola Razr фойдаланувчилар совуқда шу каби муаммодан шикоят қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung компанияси Galaxy Note 7 моделлари билан ҳам омадсизликка учраган эди. Galaxy Note 7 смартфонларининг сотуви дунёнинг ўнта мамлакатида 2016 йил 19 август куни бошланган эди. ОАВлар Samsung батареяларнинг портлаб кетиш эҳтимоли туфайли Galaxy Note 7 нинг сотувини тўхтатиб туришини маълум қилди. Шундан сўнг компания барча Galaxy Note 7 смартфонларини янгисига бепул алмаштириб беришини маълум қилди.
Мавзуга доир: Xiaomi Mi Band 5 қувватлантириш вақтида портлаб кетди
Изоҳ (0)