«Пахтакор» футбол клуби ярим ҳимоячилар Садриддин Абдуллаев ва Жавоҳир Сидиқов билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳар икки футболчининг «шерлар» билан амалдаги шартномаси якунланди ва улар билан янги битим тузилмаган.
Абдуллаев ва Сидиқов сўнгги вақтларда жароҳат сабаб жуда кўп ўйинларда қатнаша олмаган эди.
Абдуллаев «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланиб, фаолияти мобайнида «Динамо С», «Чанчун Ятай» (Хитой), «Локомотив», «Шўртан», «Т-Тим» (Малайзия) каби клубларда тўп сурган. Сўнгги икки мавсумда Садриддин «Пахтакор»да 22 ўйин ўтказди.
Сидиқов ҳам «Пахтакор» мактабидан чиққан, 2016—2018 йиллар мобайнида «Қўқон-1912» либосини ҳимоя қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)