«Милан» ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини А Серия 16-тури доирасида 6 январь куни «Ювентус»га қарши кечган баҳсда (1:3) майдонга тушди.
Бу 19 ёшли футболчи учун А Сериядаги олтинчи ўйин бўлди.
Шу тариқа Мальдинилар сулоласи вакили «Милан» сафида Италия чемпионатидаги 1000-ўйинда иштирок этди. Чезаре Мальдини миланликлар сафида 347 та ўйинда қатнашган бўлса, Паоло Мальдини 647 та баҳсда иштирок этган.
Чезаре «Милан» сафида 1954—1966 йиллар мобайнида тўп сурган, Паоло эса 1984 йилдан 2009 йилгача Милан шаҳри жамоаси либосини ҳимоя қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)