Буюк Британиянинг Goal портали оммабоп ижтимоий тармоқларда энг кўп обуначига эга футболчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра футболчиларнинг Facebook, Twitter ва Instagram’даги обуначилари сони ҳисоблаб чиқилди. Бунда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду сезиларли тафовут билан рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни олди. Португалия футболчи учта тармоқда умумий миқдорда 465 миллион обуначига эга.
Кейинги ўриндан «Барселона» сардори Лионель Месси жой олган. Twitter’дан фойдаланмайдиган аргентиналик футболчида 265 миллион обуначи бор. ПСЖ ҳужумчиси Неймар эса (254 млн) кучли учликка якун ясаган.
Ижтимоий тармоқларда энг кўп обуначига эга футболчилар:
- Криштиану Роналду — 465 миллион обуначи
- Лионель Месси — 265 млн
- Неймар — 254 млн
- Хамес Родригес — 96 млн
- Гарет Бэйл — 88
- Серхио Рамос — 83
- Златан Ибрагимович — 79
- Месут Ўзил — 78 млн
- Марсело — 77 млн
- Луис Суарес — 73 млн
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)