«Милан» А Серия 16-тури доирасида 6 январь куни бўлиб ўтган «Ювентус»га қарши баҳсда мағлубиятга учради (1:3).
Шу тариқа миланликлар Европа кучли бешлик лигалари клублари орасида жорий мавсум мағлубиятни қабул қилиб олган сўнгги жамоага айланди.
Декабрь ўрталарига қадар бундай жамоалар сони тўртта эди, бироқ «Вольфсбург» ва «Байер» 16 ва 19 декабрь кунлари ўз ўйинларини бой берган бўлса, «Ювентус» 22 декабрда мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди.
«Милан» 16-турдан кейин 37 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)