Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Барселона» 6 январь, чоршанба куни «Атлетик Бильбао» меҳмони бўлди.
Учрашувда тезкор гол кузатилди. Иняки Уильямс 3-дақиқада билбаоликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ биринчи бўлимнинг ўзидаёқ каталонлар Педри (14) ва Мессининг (38) киритган тўплари билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлимда ҳам Месси ўз номига битта гол ёздириб қўйган бўлса, 90-дақиқада майдон эгалари ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
«Барселона» очколарини 31 тага етказиб, 3-поғонага кўтарилди. «Атлетик» эса 21 очко билан 9-қаторда бормоқда.
Ла Лига
2-тур баҳси6 январь, чоршанба
«Атлетик Б» — «Барселона» 2:3
Голлар: 1:0 – 3 Уильямс, 1:1 – 14 Педри, 1:2 – 38 Месси, 1:3 – 62 Месси, 2:3 – 90 Муниаин.«Атлетик Б»: Унаи Симон, Мартинес, Берчиче (Баленсиага, 32), Нуньес, де Маркос (Беренгер, 65), Рауль Гарсия (Морсилё, 80), Весга (Дани Гарсия, 65), Муниаин, Венседор, Капа, Уильямс.
«Барселона»: тер Штеген, Альба, Дест (Мингеса, 75), Лангле, Араухо, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле (Брэйтуэйт, 75), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Весга (27), Лангле (57), Дани Гарсия (70).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)