• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил — коронавирусга қарши эмлашлар сони бўйича дунёда етакчи: аҳолининг 13 фоиздан ортиғи эмланиб бўлди. Аммо бундай юқори суръат учун вакцина энди етмайди

    4 январь маълумотларига қараганда, Исроил аҳолисининг 13 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган. Аммо яқин орада мамлакат вакцинация суръатларини пасайтиришига тўғри келиши мумкин — ғарбдаги ишлаб чиқарувчилар томонидан янги дозаларни етказиб беришда муаммо юзага келган. Meduza Исроил қандай қилиб рекорд кўрсаткичларга эришгани ва тўхтаб қолиш қандай хавф туғдириши ҳақида ёзди.

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху коронавирусга қарши эмланмоқда. Рамат-Ган. 2020 йил 19 декабрь

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху коронавирусга қарши эмланмоқда. Рамат-Ган. 2020 йил 19 декабрь
    Фото: SIPA

    Исроил яқин кунлардаёқ коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини тарқатиш тезлигини камайтиришни ёки ҳатто уни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда, деб ёзди Times of Israel. Айни вақтда, 4 январь ҳолатига кўра, ушбу мамлакатда эмланган одамлар сони 1,2 миллион кишига етган — бу Исроил аҳолисининг 13 фоизидан кўпроқ демакдир. Аҳоли бошига эмланганлар сони бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Таққослаш учун, АҚШда аҳолининг 1 фоиздан камроқ қисми эмланган бўлса, Россия ҳукумати 800 минг киши (тахминан 0,6 фоиз) ҳақида гапирмоқда, аммо бу рақамлар катта шубҳа туғдирмоқда.

    Исроил қандай қилиб рекордчига айланди?

    The Washington Post ёзишича, Исроил вакцинацияда бундай муваффақиятларга эришишининг асосий сабаби — аҳолининг камлиги (9 миллион киши) ва соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига хослиги. Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси «касалхона кассалари»дан бирига бирикишга мажбур, улар эса ўз навбатида марказлашган ҳолда келиб тушган вакциналарни тарқатади ва ўз мижозлари ҳақида барча зарур маълумотларга эгадир.

    Бундан ташқари, Исроилда амалга оширилган эмлашларнинг тизимлаштирилган ҳисоби олиб борилмоқда, бунинг шарофати билан ҳукуматнинг вазиятни назорат қилиши ва бошқариши осонроқ бўлмоқда.

    Ва ниҳоят, мамлакатнинг амалдаги бош вазири Биньямин Нетаньяху учун вакцинация муваффақияти — бу сиёсий масала ҳам. 2021 йил мартида мамлакатда икки йил ичидаги тўртинчи парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак, ва пандемияга қарши кураш, афтидан, сайлов кампаниясининг асосий мавзуларидан бирига айланади. Шундай бўлса-да, WP экспертлари Нетаньяху барча эҳтимолий ютуқларни ўзиники деб кўрсата олишига шубҳа қилмоқда, чунки улар асосан социалистик тамойиллар бўйича ташкиллаштирилган тиббий тизим ишига асосланади.

    Қаерда хато кетди?

    Хабар берилишича, чекловлар вакцинанинг биринчи дозасини олишга улгурган исроилликларга тегишли бўлмайди — улар жоиз бўлгани каби иккинчи марта эмлана олади. Аммо маҳаллий ОАВлар маълумотларига қараганда, биринчи вакцинани оладиган одамларнинг ҳар кунлик сони аввалгидан анча пасаяди — шу пайтгача кунига 100 минг кишигача аҳоли эмланаётган эди.

    Мажбурий секинлашишнинг асосий сабаби — Исроилга вакцина етказиб бериш суръатларининг етарли эмаслиги. Ҳозир бу мамлакатда Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашмоқда, яқин кунларда эса Moderna вакцинасининг миллионлик партияси ҳам етиб келиши кутилмоқда. Лекин ҳатто шуни ҳисобга олганда ҳам, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тахмин қилишича, бирламчи эмлашда камида икки ҳафталик танаффус қилиб туришга тўғри келади.

    Исроилнинг Channel 12 канали хабар беришича, айнан вакцинациянинг рекорд даражадаги суръатлари Pfizer билан музокараларда қийинчиликлар юзага келишига олиб келган. ОАВлар маълумотларига кўра, бошқа мамлакатлар ҳукуматлари компаниядан ўз вакцинасини бир текисроқ тақсимлашни талаб қилган, ишлаб чиқаришни тезкорлик билан ошириш эса унинг қўлидан келмайди. Аммо фирманинг ўзида қандайдир ташқи босим етказиб бериш ҳажмини чеклаши мумкинлигини рад этмоқда.

    Исроилликлар Pfizer/BioNTech вакцинасини олиш учун навбатда турибди. Қуддус, 2020 йил 22 декабрь

    Исроилликлар Pfizer/BioNTech вакцинасини олиш учун навбатда турибди. Қуддус, 2020 йил 22 декабрь
    Фото: Shutterstock

    Бироқ вакцинация жараёнининг ўзи ҳам бутунлай силлиқ кечаётгани йўқ. Исроилдаги қоидаларга кўра, биринчи бўлиб эмланиш ҳуқуқи 60 ёшдан ошган одамларда, шунингдек, хавф гуруҳидагиларда бор. Уларнинг ҳаммаси ҳам эмланишга келмаяпти, лекин агар бешта дозалик битта флакон совиткичли камерадан чиқариб қўйилган бўлса, тез орада улар яроқсиз ҳолга келади. Қисман шу ҳолатдан қочиш учун ҳеч қайси хавф гуруҳига ҳам кирмайдиган одамлар ҳам эмланмоқда — 20-40 ёш оралиғидаги жами 100 минг исроиллик вакцина олишга улгурди. Айни вақтда, эмланганлар орасида ҳеч қайси хавф гуруҳига кирмайдиган мансабдорлар ҳам бор бўлиб чиқди.

    Араб аҳоли яшайдиган жойларда эмланишдан бош тортиш фоизи айниқса юқори (40 фоизгача). Шу билан бирга Исроил Фаластин ҳудудларига — Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғига вакцина етказиб беришдан бош тортмоқда, унинг таъкидлашича, аҳолини вакцинация қилиш, халқаро келишувларга мувофиқ, маҳаллий маъмурият ваколатига киради. Айни вақтда мамлакат ҳукумати эътироф этишича, қисман уларнинг ўзи ҳам фаластинликларни эмлашдан манфаатдор, чунки уларнинг минглаб нафари Исроилда яшайди.

    Вакцинациянинг тўхтатиб қўйилиши мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин, у ерда сўнгги бир йил ичидаги учинчи локдаун эълон қилиниб бўлган, унинг шартлари эса кескинлаштирилиши мумкин. Фаол касалланиш ҳолатлари 49,5 мингтадан ошади, 3 январда 5135 та янги ҳолат аниқланган, мусбат тестлар улуши эса 6,6 фоизга тенг — бу сўнгги ойлардаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Ҳозирданоқ касалхоналар шошилинч бўлмаган операцияларнинг 10 дан 40 фоизигача бўлган қисмини кейинга қолдиришга мажбур бўлмоқда. Ҳукумат қайд этишича, коронавируснинг навбатдаги тўлқини аввалгиларидан жиддийроқ, оғир кечишлар сони юқорироқ, ва кўпроқ биноларни COVID-19’га қарши курашга мослаштиришга тўғри келмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Исроил аҳолисининг 10 фоизи коронавирусга қарши эмланди
    • Исроилда Pfizer вакцинаси билан эмланган эркак юрак хуружидан вафот этди
    • Исроилда коронавирус сабабли 27 декабрдан учинчи карантин бошланади
    • Исроил бош вазири онлайн эфирда Pfizer вакцинаси билан эмланди

    07.01.2021, 08:15   Изоҳ (0)   9134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар иштирокида муштлашув содир бўлди. Муҳожирлардан бири шифохонага ётқизилди

    07.01.2021, 07:14

    COVID-19’га қарши вакцинация 30 дан ортиқ мамлакатда бошланган – ЖССТ

    07.01.2021, 06:54

    Жулиан Ассанж (ҳозирча) АҚШга берилмайди. Британия суди фикрича, америкаликлар уни ўз жонига қасд қилишдан сақлаб қололмаслиги мумкин

    07.01.2021, 06:33

    Трампнинг тарафдорлари Капитолийга бостириб кирди. У ерда АҚШ президенти сайлови якунлари тасдиқланиши керак эди

    07.01.2021, 01:17

    Ёғоч доскада Қуръон ўрганаётган ўқувчилар, Қаршида портлаган уй, муҳожирлар лагеридаги болалар. 6 январь суратлари

    06.01.2021, 23:59

    Рус православ черкови раҳбари коронавирусга ишонмасликни Худога ишонмасликка тенглаштирди

    06.01.2021, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.