• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жулиан Ассанж (ҳозирча) АҚШга берилмайди. Британия суди фикрича, америкаликлар уни ўз жонига қасд қилишдан сақлаб қололмаслиги мумкин

    Британия суди АҚШ ҳукуматининг WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилиш сўровини рад этди. Америка ҳукумати Ассанжни махфий ҳужжатларни ноқонуний эълон қилишда айбламоқда, у барча айбловлар бўйича жами 175 йилга қамалиши мумкин. Аммо судья Ванесса Барайтзер фикрича, Америка қамоқхонасида Ассанж ўз жонига қасд қилиши мумкин. Айни вақтда терговчининг тарафдорлари унинг жиноий таъқиб қилиниши бошиданоқ сиёсий мақсадларга эга бўлган, деган фикрда.

    Ассанж ўз экстрадицияси ҳақидаги суд қарорини тингламоқда. Суд залида чизилган скетч. 2021 йил 4 январь

    Ассанж ўз экстрадицияси ҳақидаги суд қарорини тингламоқда. Суд залида чизилган скетч. 2021 йил 4 январь
    Фото: PА

    АҚШда Ассанж 175 йилга қамалиши мумкин. Унинг тарафдорлари фикрича, жиноий таъқиб сабаби — унинг журналистлик фаолияти

    Англия ва Уэльс марказий жиноий суди (Олд-Бэйли сифатида кўпроқ машҳур) Америка ҳукуматининг WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни топшириш даъвосини рад этди. Ўз қарорини асослар экан, судья Ванесса Барайтзер Ассанж «ўз келажаги учун қўрқаётган, депрессия ҳолатидаги, баъзан эса умидсизлик ҳолатидаги одам сифатида таассурот қолдириши»ни айтди. Унинг фикрича, АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари Ассанж экстрадициядан кейин ўз жонига қасд қила олмаслиги борасида етарлича ишончли кафолатлар тақдим этмаган.

    АҚШда Ассанж 175 йилгача муддатга қамалиши мумкин. У махфий маълумотларни ноқонуний тарзда қўлга киритганликда (17 та банд, ҳар бири бўйича 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш), шунингдек, компьютер орқали ҳужум уюштириш мақсадида тил бириктирганликда (5 йилгача қамоқ) ҳам айбланмоқда. Айбловлар Америка разведкаси ва қуролли кучлари махфий ҳужжатларининг эълон қилиниши билан боғлиқ, уларни Ассанж Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимаси Челси Мэннинг (трансгендер, ўзгаришдан аввал Брэдли Мэннинг бўлган) ёрдамида қўлга киритган. Ушбу ҳужжатлар Афғонистон ва Ироқдаги жанговар ҳаракатларга, шу жумладан, америкалик ҳарбийлар томонидан амалга оширилган тинч аҳолининг ўлдирилиши ва маҳбусларнинг қийноққа солиниши ҳолатларига тегишли бўлган. Бундан ташқари, кенг кўламдаги дипломатик ёзишмалар ҳам оммага фош қилинган.

    Бу ҳужжатларнинг барчаси 2010—2011 йилларда WikiLeaks сайтида чоп этилган. Ассанж ва унинг тарафдорлари нуқтаи назаридан, у манбадан омма учун аҳамиятли маълумотни қўлга киритган тадқиқотчи журналист сифатида ҳаракат қилган. Ҳимоя томони гувоҳлари судда айтишича, WikiLeaks’даги мақолалар уларга ўз яқинлари ҳақидаги ҳақиқатни билишга ва баъзи ҳолатларда жиноятда айбдорларни жавобгарликка тортишга ёрдам берган. Ассанжнинг қаллиғи Стелла Моррис ҳукм эълон қилинишидан аввалроқ унинг АҚШга топширилиши ҳукумат томонидан амалга оширилган суиистеъмоллар ҳақидаги ҳар қандай суҳбатларни мураккаблаштириши ҳақида ёзганди.

    Ўз навбатида, АҚШ ҳукумати фикрича, у маълумот сизиб чиқишини ташкиллаштиришга бевосита алоқадор бўлган ва кўплаб қонунларни қўпол равишда бузган. Судья Барайтзер Ассанжни экстрадиция қилишни рад этган бўлишига қарамасдан, у судланувчининг хатти-ҳаракатлари журналистик стандартлардан узоқ бўлгани борасида америкалик прокурорларнинг фикрига қўшилди. Ассанжнинг информатори Челси Мэннинг АҚШда 2013 йилда судланган, аммо 2017 йилда президент лавозимидан кетиши олдидан Барак Обама томонидан афв этилган эди. У 2019 йил мартида Ассанжга қарши кўрсатмалар беришдан бош тортганлиги учун қўлга олишган, аммо бир йилдан кейин қўйиб юборишган.

    Ассанж бир ярим йилдан кўпроқ вақт мобайнида қамоқда сақланмоқда. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Британия ҳукуматини шафқатсизликда айблади

    Ассанжни турли сабаблар билан жиноий таъқиб қилиш ўн йилдан ортиқ давом этмоқда. WikiLeaks асосчисига қарши биринчи иш Швеция прокуратураси томонидан 2010 йил декабрида, сайтда мақолалар эълон қилиниши авжига чиққанида қўзғатилган эди. У бундан бир неча ой аввал Стокгольмга сафари чоғида зўрлашни амалга оширишда айбланди. Ассанж ўшанда Британия полициясига таслим бўлган, гаров эвазига қўйиб юборилган, аммо суд уни Швецияга экстрадиция қилиш ҳақида қарор қилганидан кейин кўп ўтмай, Лондондаги Эквадор элчихонасига яширинган. Ассанжнинг ўзи Швеция ҳукумати уни АҚШга топширмоқчи эканлигини иддао қилган. Тез орада бу мамлакатда унга қарши биринчи ишлар қўзғатилди. 2017 йилда Швеция прокуратураси текширувни тўхтатиб, Ассанжнинг ўзининг кўрсатмаларини олмасдан туриб уни якунлай олмаслигини, бу эса у Эквадор элчихонасида қолар экан, қарийб имконсиз эканлигини билдирганди.

    Жулиан Ассанж Швеция ҳукумати жинсий зўравонлик ҳақидаги унга қарши текширувни тўхтатгани ҳақидаги хабардан кейин Лондондаги Эквадор элчихонаси балконига чиқди. 2017 йил 19 май

    Жулиан Ассанж Швеция ҳукумати жинсий зўравонлик ҳақидаги унга қарши текширувни тўхтатгани ҳақидаги хабардан кейин Лондондаги Эквадор элчихонаси балконига чиқди. 2017 йил 19 май
    Фото: PА

    CNN телеканали тадқиқотида таъкидланишича, 2016 йилда, АҚШдаги сайловолди кампанияси чоғида, Ассанж Демократик партия вакилларининг ўғирланган хатлари чоп этилишига шахсан раҳбарлик қилган. Гап махсус прокурор Роберт Мюллер маълумотларига кўра, Россия Бош разведка бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилган хакерлик ҳужуми натижасида ўғирланган хатлар ҳақида бормоқда. Бунинг оқибатида Дональд Трампнинг рақиби Хиллари Клинтоннинг обрўси тўкилган, деб ҳисобланилади. Ушбу иш чоғида Ассанж гўёки ўзи 2012 йилда World Тоmorrow кўрсатувига бошловчилик қилган RТ телекомпанияси вакиллари билан учрашган.

    2019 йил апрелида Эквадор ҳукумати Ассанжни сиёсий бошпана шартларини бузишда айблади, шундан кейин у бинони тарк этишга мажбур бўлди ва шу заҳоти Британия полицияси томонидан ҳибсга олинди. Суд уни Эквадор элчихонасига қочиб кетганлиги учун 50 ҳафтага қамоққа ҳукм қилди. Шундан кейин кўп ўтмай БМТнинг қийноқ масалалари бўйича махсус маърузачиси Нилс Мелсер Британия ҳукуматини Ассанжга шафқатсиз муносабатда бўлишда ва АҚШ раҳбарияти билан тил бириктиришда айблади.

    WikiLeaks асосчисининг соғлиғи юзасидан «Шифокорлар Ассанж томонида» уюшмасини ташкил қилган ва The Lancet нуфузли тиббий нашр орқали унинг озод этилишини талаб қилган кўплаб шифокорлар ҳам хавотир билдирган. Худди шундай талабларни «Чегара билмас мухбирлар» журналистлар ташкилоти ҳам илгари сурган. Ишни айнан судья Ванесса Барайтзер олиб борди — у ҳам Ассанжнинг изолятордан озод қилинишини бир неча марта рад этган, шу жумладан, унинг адвокатлари қамоқда COVID-19 юқтириб олиш хавфи юқорилигини айтганида ҳам рухсат бермаган эди. У ҳар сафар Ассанж биринчи марта гаров эвазига озодликка чиққанида қочиб кетганини пеш қиларди.

    Айни вақтда Швеция прокуратураси зўрлаш айблови бўйича текширувларни қайта бошлади, аммо кўп ўтмай ишни узил-кесил ёпди, бунда у далиллар етарли эмаслигини сабаб қилиб келтирди, эҳтимолий жиноятдан кейин анча вақт ўтиб кетгани туфайли буни компенсация қилиб бўлмасди.. Аммо 2020 йил майида Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилиниши бўйича суд эшитувлари бошланди, шунинг учун унинг изоляторда сақланиш вақти узайтирилди.

    Суд мажлислари коронавирус пандемияси туфайли кўп марта қолдирилди, кўплаб гувоҳлар видеоалоқа орқали кўрсатма беришга мажбур бўлди, баъзи ҳолларда шахсий кўрсатмалар ёзма тарзда тақдим этилди, баъзи ҳуқуқ ҳимоячилари жараён трансляциясини кўра олмай қолди — судья Барайтзер таъкидлашича, бунга техник носозликлар сабаб бўлган. «Чегара билмас мухбирлар» вакиллари суд бўлиб ўтган шароитни «шокка туширувчи» деб атади.

    Экстрадицияни рад этиш қарори умуман кутилмаган бўлди. Аммо бу якуний қарор эмас

    Воқеаларнинг ривожи шундай бораётган бир пайтда Ассанжни озод этиш кампанияси халқаро тус олиб кетган бўлишига қарамай, суд якунда АҚШ ҳукумати талабларини рад этишига ҳеч ким ишонмаган эди. Ушбу кампанияни, хусусан, кўпчилик немис сиёсатчилари қўллаб-қувватлади. Ҳукм ўқиб эшиттирилиши арафасида Ассанжни озод қилиш тарафдорларининг пикетлари Лондон, Берлин ва бошқа Европа шаҳарларида бўлиб ўтди. Ассанжни президентлигининг сўнгги кунларида Дональд Трамп афв этиши мумкин, деган миш-мишлар пайдо бўлди (унга, хусусан, Янги йил олдидан БМТ махсус маърузачиси Нилс Мелсер мурожаат қилган эди), аммо улар ҳалигача Оқ уй томонидан тасдиқлангани йўқ.

    Ассанж тарафдорлари унинг АҚШга экстрадиция қилинишини тақиқлаган суд қарорини байрам қилмоқда. Лондон, 2021 йил 4 январь

    Ассанж тарафдорлари унинг АҚШга экстрадиция қилинишини тақиқлаган суд қарорини байрам қилмоқда. Лондон, 2021 йил 4 январь
    Фото: Reuters

    Суд биноси атрофига йиғилган Ассанж тарафдорлари экстрадициянинг рад этилгани ҳақидаги янгиликни олқишлар билан қарши олди. Қарорни кўплаб британиялик сиёсатчилар, шу жумладан, Ассанж сиёсий мақсадга эга таъқиблар қурбонига айланган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайдиган ҳукмрон Консерватив партия вакиллари ҳам қўллаб-қувватлади. Айни вақтда «Чегара билмас мухбирлар» судья Барайтзернинг Америка томони Ассанжнинг ҳаракатлари хусусияти бўйича келтирган далилларга ён босганидан норози қолди. Ушбу ташкилот ҳуқуқшунослари у журналистлик фаолияти учун таъқиб этилаётганини таъкидлашда давом этиб, буни ҳукумат тан олишини талаб қилмоқда.

    Энди АҚШ прокуратурасида қарордан норози бўлиб шикоят бериш учун 12 кун вақт бор. Ассанжнинг онаси ўн йиллик суд жараёнларини «етарлича жазо» деб атаб, апелляциядан воз кечишга чақирди, аммо Америка ҳукумати шикоят аризаси беришини аллақачон маълум қилди. 6 январь куни суд Ассанжни апелляция вақтида гаров эвазига озод қилиш-қилмасликка қарор қилиши керак.

    Мавзуга доир:

    • Британия суди Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишни рад этди
    • Лондонда Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш юзасидан суд эшитуви бошланди
    • Шифокорлар Ассанж турмада ўлиши мумкинлигидан хавотирда
    • Ассанж Британияда тайинланган ҳибсга олиш жазосига қарши шикоят қилмайдиган бўлди
    • Швеция суди Жулиан Ассанж мамлакатга экстрадиция қилинишини талаб этмасликка қарор қилди
    • Жулиан Ассанж турма касалхонасига ўтказилди

    07.01.2021, 06:33   Изоҳ (0)   14699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трампнинг тарафдорлари Капитолийга бостириб кирди. У ерда АҚШ президенти сайлови якунлари тасдиқланиши керак эди

    07.01.2021, 01:17

    Ёғоч доскада Қуръон ўрганаётган ўқувчилар, Қаршида портлаган уй, муҳожирлар лагеридаги болалар. 6 январь суратлари

    06.01.2021, 23:59

    Рус православ черкови раҳбари коронавирусга ишонмасликни Худога ишонмасликка тенглаштирди

    06.01.2021, 23:13

    Европа Иттифоқида Moderna вакцинасидан фойдаланиш маъқулланди

    06.01.2021, 22:43

    «У ғойиб бўлгани йўқ». Alibaba асосчиси тахминан қаердалиги ҳақида хабар пайдо бўлди

    06.01.2021, 22:14

    АҚШда COVID-19’га қарши 500 доза вакцинани яроқсиз ҳолга келтирган фармацевт ўз қилмиши сабабини айтди

    06.01.2021, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ижодкорнинг қадри йўқ” — 17 та халқаро фестивалда ғолиб бўлган ёш режиссёр “Ўзбеккино”дан норози (видео)

    Шоу-бизнес | 15 май, 13:14

    Аббосбек Файзуллаев “Зенит”га қарши баҳсдан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

    Спорт | 15 май, 12:54

    Британия полицияси қўлга олишда сунъий интеллектдан фойдаланади

    Дунё | 15 май, 12:44

    Instagram: Феруза Норматова ота-онаси билан ҳажга кетди, Наргиз Зокирова оиласида янгилик, Отабек Маҳкамов нега рафиқасини кўрсатмайди?

    Шоу-бизнес | 15 май, 12:32

    Қирғизистонда имомларга стипендия тўлаш бошланди 

    Марказий Осиё | 15 май, 12:11

    Uzcosmos ва Uzum “Ёш муҳандис” танловида совғалар топширди

    Ўзбекистон | 15 май, 12:00

    “Ўзгидромет” 16 майда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 май, 11:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.