Дунё бўйлаб 30 дан ортиқ мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни бошлаган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти веб-сайтига таяниб, «Korrespondent.net» хабар қилмоқда.
«Куни кеча AstraZeneca вакцинаси биринчи мамлакатда татбиқ этилиши ҳам қувончли хабар бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирусга қарши биринчи ҳисоботини эълон қилганидан бир йил ўтиб, 30 дан ортиқ мамлакат аҳолисини турли хил COVID-19 вакциналари билан эмлашни бошлади», – дейилади хабарда.
Тармоқда коронавирусга қарши эмлаш даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги пайдо бўлди. Лекин ресурсда эмланганлар сони ҳисоби юритилмайди. Аммо аҳолининг 100 кишига тўғри келадиган вакциналарнинг дозаси маълум қилиб борилади.
Масалан, Исроилда ҳар 100 кишига 15,83 дозадан тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда етакчи ҳисобланади.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer ва BioNTech томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишни расман тасдиқлаганди.
Изоҳ (0)