Москва ва Бутун рус патриархи Кирилл коронавирус пандемиясига ишонмаслик Худога ишонмаслик каби ҳаёт учун хавфли эканини айтди. Meduza’нинг «ТАСС»га таяниб хабар беришича, бу ҳақда у 6 январь куни айтиб ўтди.
«Биламан, ҳеч нарсага — касаллик ёки хавфга ишонмайдиган одамлар бор, улар ушбу тиббий кўрсатмаларга бепарво қарашади. Аммо биз, имонлилар, биламизки, нафақат бу одамлар аҳмоқдирлар — уларни шундай номлаш мумкин — ҳаётда бор бундайлар, аммо бу дунёда Худога ҳам ишонмайдиган кўплаб одамлар ҳам бор. Одамлар Худога ишонмаслиги жуда хавфли, ҳаёт учун хавфли. Худди бугунги кунда одамлар инфекция тарқалганига ишонмаслиги ва ўзларини бу инфекциядан ҳимоя қилмаслиги каби хавфлидир», — деди патриарх Кирилл.
Патриарх замонавий тиббиёт ҳар биримизга, бутун инсониятга қўядиган талаб ва кўрсатмаларга бепарво бўлмасликка чақирди. У, шу жумладан, ибодатхоналарга ташриф буюришда санитария нормалари ва эҳтиёт чораларига риоя қилишни тавсия этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуо ва амалларни эълон қилганди. Коронавирусдан вафот этган киши шаҳид ҳисобланиши билдирилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, шунингдек, «Вабо — инсонлар учун бир синов» номли коронавирусга алоқадор китоб нашр қилганди. Китоб бутун инсониятга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия — пандемия шароитида ўзини қандай тутиш ҳақида.
Мавзуга доир: Лукашенко коронавирусни Худо берган жазо деб атади
Изоҳ (0)