Ижтимоий тармоқда 2020 йилнинг 2 декабрь куни «Қашқадарёда бодикамерасиз ГАИ ходими» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 2 декабрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш профилактик тадбири давомида қарздорлиги ўз вақтида тўланмаган ҳайдовчилар аниқланиши бўйича иш ташкил этилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Ғиёс Файзиев ҳам ушбу тадбирга жалб этилиб, хизматни бодикамерасиз олиб борган ҳолати фуқаро М.М. томонидан олинган видео лавҳада акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Текширув натижасида хизмат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом талабларини бузгани учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ходими Ғиёс Файзиевга «танбеҳ» интизомий жазоси эълон қилинган.
Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходимини машинаси капотида судраб кетган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилгани, Қатортолда калтак еган ППХ ходими фуқарога қарши ўқотар қурол ишлатмоқчи бўлгани ҳамда Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)