Европа бўйлаб оғир юкларни ташишга мўлжалланган Люксембургдаги P. Adams Schwertransporte транспорт компанияси ўзининг LinkedIn’даги саҳифасига узунлиги 67 метрга тенг шамол генератор паррагини ташиб кетаётган юк машинасининг суратини жойлаштирди.
«Йилни мураккаб маршрут бўйлаб шамол генераторининг 67 метрли паррагини ташиётган суратлар серияси билан якунлаймиз», — дейилади изоҳда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг айримлар ушбу суратдан ҳайратга тушиб, шу каби оғир юкларни ташиш тасвирланган видеолар билан бўлишаётган бўлса, баъзилар унинг сохта эканлигини исботлашга уринмоқда. Бироқ 67 метрли парракни ташилиши бу рекорд эмас. 2016 йилда Данияда маршрут устида олиб борилган 9 ойлик ишлардан сўнг, 88,4 метрли паррак ташилган эди.
Изоҳ (0)