• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туннел, дронлар ва криптавалюталар. Наркокартеллар пандемия ва чегаралар ёпиқлиги шароитида қандай ишламоқда?

    Коронавирус пандемияси давридаги чекловлар нафақат қонуний бизнесга, балки гиёҳванд моддалар савдосига ҳам таъсир кўрсатди, деб ёзмоқда Meduza The New York Times’га таяниб. Хусусан, чегараларни кесиб ўтишдаги чекловлар АҚШга гиёҳванд ва уни тайёрлаш учун кимёвий моддалар етказиб берилувчи халқаро йўлларнинг ёпилишига олиб келди. Шу сабабли сотувчиларнинг даромади пасайиб, гиёҳванд моддаларнинг нархи сезиларли даражада (баъзилари икки бараварга) кўтарилди. Айрим штатларда эса гиёҳванд моддалар савдоси деярли тўхтаб қолди.

    Аризонада чегара орқали ўтган туннел. 2020 йил июль.

    Аризонада чегара орқали ўтган туннел. 2020 йил июль.
    Фото: US Department of Homeland Security

    Бироқ NYT’нинг ёзишича, йирик гиёҳванд модда савдогарлари «ишбилармонлик, топқирлик ва қонунбузарлик» уйғунлигидан фойдаланган ҳолда вазиятга тезда мослашиб олди. Нашр Мексиканинг Синалоа наркокартелига яқин бўлган манбалар, АҚШ ва Лотин Америкасидаги ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари билан суҳбатлашиб, йирик наркокартеллар инқирозда оддий халқаро корпорациялар каби йўл тутганини аниқлади. Масалан, айрим ходимлар — ҳайдовчи, омбор ишчилари ва картел хавфсизлик ходимлари сонини қисқартирган. Инқироз шароитида бу уларга тўлов қобилиятини енгиллаштирган.

    Шунингдек, гиёҳванд моддаларни истеъмолчиларга етказиб бериш учун айланма йўлларни ўйлаб топган. Бошқа усуллар қатори сув йўли орқали, шу жумладан енгил тезюрар қайиқлар ёрдамидан кўпроқ фойдаланишни бошлаган. Гиёҳванд моддаларнинг бир қисми юк кемалари ёрдамида қонуний товарлар орасида олиб ўтилган. Асосан Жанубий Америкадан Мексикага ва Лотин Америкасидан Европага борувчи рейсларда жўнатилган.

    Мексикада кичик қайиқдан мусодара қилинган гиёҳванд модда партияси. 2020 йил, 14 октябрь.

    Мексикада кичик қайиқдан мусодара қилинган гиёҳванд модда партияси. 2020 йил, 14 октябрь.
    Фото: Reuters

    Бундан ташқари, Мексикадан келтириш учун чегаралар остидан кавланган туннеллардан кўпроқ фойдаланиш бошланган. Айрим ҳолларда гиёҳванд модда савдогарлари аллақачон қаровсиз қолган маршрутларни тиклаган. Мексика ва АҚШ чегараларида ишловчи махсус агентлар эса The New York Times’га наркотикларни дронлардан фойдаланиб олиб ўтишга уриниш ҳоллари мунтазам равишда аниқланаётганини билдирган. «Бир йил аввал бундай ҳолатлар аниқ бўлмаганди… Ишончим комилки, биз ҳаммасини ҳам тутиб олмаяпмиз», — деб таъкидлаган агентлардан бири нашр билан суҳбатда.

    Аризонада чегара орқали ўтган туннел. 2020 йил июль.

    Аризонада чегара орқали ўтган туннел. 2020 йил июль.
    Фото: US Department of Homeland Security

    Яна бир янгилик АҚШ фуқароларини оммавий ёллаш бўлди. Пандемиядан олдин картеллар кўпинча бошқа мамлакат фуқароларидан кўпроқ фойдаланган — улар туризм ёки шоппингни баҳона қилиб Мексика ва АҚШ чегарасидан ўтган. Аммо коронавирус туфайли чет эл фуқароларининг АҚШга кириши кескин чекланди. Энди гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиганлар америкалик ва грин-карта эгалари — кўпинча гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар ёки пандемия шароитида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган фуқаролардан фойдаланмоқда.

    Чегара орқали гиёҳванд модда олиб ўтаётган дрон

    Чегара орқали гиёҳванд модда олиб ўтаётган дрон
    Фото: AP Photo

    Вашингтондаги Миллий мудофаа университети профессори Селина Реалуё журналистлар билан суҳбатда гиёҳванд модадалар ташиш билан боғлиқ муаммолар фонида АҚШда уларни ишлаб чиқариш учун тўлиқ жиҳозланган лабораториялар сони кўпайганини таъкидлаган. Бундан ташқари, улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ транзакцияда криптовалюта ва даркнетдан аввалгидан кўра кўпроқ фойдаланишни бошлагани сабабли жиноятчиларни аниқлаш жараёни қийинлашди. «Улар шунчаки тезроқ мослашмоқда», — деб таъкидлаган Реалуё.

    04.01.2021, 08:49   Изоҳ (0)   18444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегия коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни янада кучайтирди

    04.01.2021, 07:33

    Трамп АҚШда COVID-19 билан боғлиқ аҳвол ҳақидаги маълумотларни «ҳаддан ташқари бўрттирилган» деб атади

    04.01.2021, 07:03

    Коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 85 млн кишидан ошди

    04.01.2021, 06:47

    Ким Чен Ин Янги йил табриги ўрнига халққа хат ёзди. У «оғир йилларда» билдирилган ишонч учун КХДР халқига миннатдорчилик билдирди

    04.01.2021, 06:32

    АҚШ расмийлари COVID-19 ни тарқатган эҳтимолий манба номини айтди

    04.01.2021, 06:18

    Кубада икки хил валюта тизими бекор қилинди. Мамлакатда маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашиши кутилмоқда

    04.01.2021, 06:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52

    Украина Россиянинг янги атом сувости кемаси ҳақидаги маълумотни қўлга киритди

    Дунё | 6 август, 09:48

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик Ўзбекистонда тарқалмайди

    Ўзбекистон | 6 август, 09:37

    “Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 6 август, 09:26

    Зилзила оқибати: Россиянинг ядровий сувости кемалари базасига жиддий зарар етди

    Дунё | 6 август, 09:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.