Франциянинг Louis Vuitton бренди каноп ғилофига қадоқланиб, LV монограммаси туширилган жигарранг варракни сотувга чиқарди. Модалар уйининг анъанавий безакларига эга варрак сотилаётгани тўғрисидаги хабар бренд сайтида пайдо бўлган.
Аксессуар ўлчами 13х75х10 сантиметрни ташкил этади.
Варракни расмий сайт орқали 10 400 долларга харид қилиш мумкин.
Ушбу варрак биринчи бор 2019 йилнинг баҳор-ёзида Louis Vuitton эркаклар коллекциясининг намойиши вақтида тақдим этилган. Ўшда Виржил Абло бренднинг креатив директори сифатида илк намойишини ўтказган эди.
Louis Vuitton AirPods учун мўлжалланган зираклар ишлаб чиқаргани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Louis Vuitton раҳбари бир ҳафтада 8 млрд долларга бойиди
Изоҳ (0)