• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Халқ», «иқтисодиёт», «тадбиркор» — Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатларида қайси сўзлардан кўпроқ фойдаланган?

    Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази экспертлари 2017 йилдан буён мамлакати Мурожаатномалари матнларини лингвистик контент-таҳлилини ўтказиб келмоқда. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари энг кўп нима ҳақида гапирганини аниқлаган.

    Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга мурожаат қилиш анъанаси дастлаб 2017 йил декабрь ойида жорий этилган бўлиб, мазкур мурожатномада кўтарилган масалалар ўз долзарблиги билан фуқаролар ва халқаро ҳамжамиятнинг диққат эътиборини ўзига тортиб келмоқда. Президент ўз мурожаатида одатда ўтган йилни сарҳисоб қилади ва яқин келажакда республикани ривожлантиришнинг асосий йўналишларига тўхталиб ўтади.

    Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази экспертлари томонидан охирги 3 йилда қилинган мурожаатларнинг лингвистик ва контент таҳлили амалга оширилиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмаси тузилди.

    Матнлар таҳлили натижасида қуйидагилар аниқланган:

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги мурожатномасида жами 4004 хил сўздан фойдаланилган бўлиб, давлат раҳбари энг кўп «халқ», «тадбиркор», ва «юрт» сўзларидан фойдаланган.

    Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатида энг кўп фойдаланилган сўзлар жамланмаси

    Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатида энг кўп фойдаланилган сўзлар жамланмаси
    Фото: «Review.uz»

    Маълумот учун: Марказ ходимлари томонидан сўнгги 3 йилдаги мурожаатларда энг кўп ишлатилган 40 та сўз таҳлил қилинган. Бунда сўзлар таҳлил қилинаётган матн ичида қанча кўп ишлатилган бўлса, тасвирда шунча катта кўринади.

    2017 йилдаги мурожаатда «Халқ» сўзидан 52 маротаба фойдаланилган бўлса, «тадбиркор»лик соҳасига 39 маротаба урғу берилган. Шунингдек «Юрт» ва унга боғлиқ сўз атамаларига 32 маротаба мурожат қилинган.

    Хусусан, «Тадбиркор» сўзи «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик», «тадбиркорлар ва инвесторлар», «тадбиркорларга рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштириш», «тадбиркорлар хуқуқларини химоя қилиш» каби контекстларида фойдаланилган.

    Энг кўп фойдаланилган сўзлар бўйича индивидуал таҳлил

    Энг кўп фойдаланилган сўзлар бўйича индивидуал таҳлил
    Фото: «Review.uz»

    Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, мурожааатномада 50 фоиз урғу иқтисодиётни ривожлантириш ва либерализация қилиш соҳасига йўналтирилган бўлса, 23 фоизи давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга доир масалаларга қаратилган. Бундан ташқари, ижтимоий соҳани ривожлантиришга талуқли масалалар, умумий мурожатноманинг 11 фоизини, қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимини ислоҳ қилиш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби масалалар эса умумий нутқнинг 8 фоизини ташкил этган.

    2017 йилги мурожаатнинг йўналишлар бўйича тақсимоти

    2017 йилги мурожаатнинг йўналишлар бўйича тақсимоти
    Фото: Review.uz»

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Олий Мажлисга мурожатномасида жами 2860 турдаги сўзлардан фойдаланилган бўлиб, улар орасида «ислоҳат», «инвестиция» ва «иқтисодиёт» сўзларига энг кўп мурожаат қилинган.

    Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатида энг кўп фойдаланилган сўзлар жамланмаси

    Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатида энг кўп фойдаланилган сўзлар жамланмаси
    Фото: «Review.uz»

    Хусусан, мазкур йилдаги мурожаатда «иқтисодиёт» (35 маротаба) «инвестиция» (26 маротаба) ва «ислоҳат» (24 маротаба) сўзларига катта урғу берилган.

    Бундан ташқари, давлат раҳбари «таълим»га оид сўзларни 22 маротаба, «банк» ва «ижтимоий» сўзига оид сўзларни эса 18 маротаба талаффуз қилган.

    2018 йилдаги мурожаатномада «иқтисодиёт» сўзи кўп ҳолларда «яширин иқтисодиёт», «рақамли иқтисодиёт», «иқтисодиёт барқарорлиги», «иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш» каби контекстларда акс эттирилган.

    Энг кўп фойдаланилган сўзлар бўйича индивидуал таҳлил

    Энг кўп фойдаланилган сўзлар бўйича индивидуал таҳлил
    Фото: «Review.uz»

    Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, 2018 йилдаги мурожааатда 50 фоиз урғу иқтисодиётни ривожлантириш ва либерализация қилиш соҳасига, 20 фоиз давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга доир масалаларга йўналтирилган. Бундан ташқари, ижтимоий соҳани ривожлантиришга таалуқли масалалар умумий мурожаатноманинг 15 фоизини, қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимини ислоҳ қилиш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби масалалар эса умумий нутқнинг 7,5 фоизини ташкил этган.

    2018 йилги мурожаатнинг йўналишлар бўйича тақсимоти

    2018 йилги мурожаатнинг йўналишлар бўйича тақсимоти
    Фото: «Review.uz»

    Давлат раҳбарининг 2019 йилдаги мурожаатида жами 3450 турдаги сўзлардан тузилган бўлиб, энг кўп фойдаланилган сўзлар «тадбиркор», «ижтимоий» ва «илм» сўзлари ҳисобланади.

    Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатида энг кўп фойдаланилган сўзлар жамланмаси

    Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатида энг кўп фойдаланилган сўзлар жамланмаси
    Фото: «Review.uz»

    Ҳозирга қадар қилинган сўнгги мурожаатномада «тадбиркор»ликка оид сўзларга 32 маротаба урғу берилган бўлса, «ижтимоий» масалалар ва «илм» йўналишлари 24 маротаба таъкидлаб ўтилган.

    Шунингдек, «таълим», «суд ҳокимияти», «ислоҳат», «халқ ва жамият» ва «хорижий» сўзларидан ҳам кўп қўлланилган.

    Хусусан, «ижтимоий» сўзи асосан «аҳолининг ижтимоий ҳимояси», «ижтимоий ёрдам», «ижтимоий сиёсат» ва «ижтимоий муаммоларни ҳал этиш» каби контекстларда намоён бўлган.

    Энг кўп фойдаланилган сўзлар бўйича индивидуал таҳлил

    Энг кўп фойдаланилган сўзлар бўйича индивидуал таҳлил
    Фото: «Review.uz»

    Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, мазкур мурожаатда 56 фоиз урғу иқтисодиётни ривожлантириш ва либерализация қилиш соҳасига, 13 фоиз давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга доир масалаларга қаратилган. Бундан ташқари, ижтимоий соҳани ривожлантиришга таалуқли масалалар, умумий мурожатноманинг 19 фоизини, қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимини ислоҳ қилиш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби масалалар эса умумий нутқнинг 6 фоизини ташкил этган.

    2019 йилги мурожаатнинг йўналишлар бўйича тақсимоти

    2019 йилги мурожаатнинг йўналишлар бўйича тақсимоти
    Фото: «Review.uz»

    Сўнгги уч йилда қилинган мурожаатларнинг умумий таҳлили шуни кўрсатадики, иқтисодий ривожланиш, ижтимоий ёрдам, тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, ҳалқ фаровонлигини ошириш, юрт тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлаш каби масалалари ҳар йилги мурожаатномаларнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Хусусан, ижтимоий соҳага бўлган урғу йилдан йилга кучайиб бормоқда. Мазкур соҳага оид сўзлар 2017 йилдаги нутқнинг 11 фоиз тенг бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилга келиб 19 фоизга етган.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилги Олий Мажлисга Мурожаатномаси 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади.

    29.12.2020, 10:12   Изоҳ (0)   13277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 1 январдан қоидабузарликлар дронлар ёрдамида қайд этилади

    29.12.2020, 08:41

    Ўзбекистонга 2021 йилда 7,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирмоқда

    29.12.2020, 07:56

    Тошкент халқаро аэропортида сохта ПЗР-тест маълумотномасини сотаётган гуруҳ ушланди

    29.12.2020, 07:40

    Андижонда содир бўлган 668 та ЙТҲда 147 киши вафот этгани маълум бўлди

    29.12.2020, 07:09

    Тошкентдаги хонадонларнинг биридан 153 кило сохта дори воситалари топилди

    29.12.2020, 06:38

    Кўксаройда ташкил этилган давлат мукофотларини топшириш тадбирининг эътиборга молик лаҳзалари — суратларда

    28.12.2020, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.