Америкалик 3 ёшли Колт Перрис COVID-19 билан касалланган пайтда инсультни бошдан ўтказди, деб хабар бермоқда «РБК» The Mirror’га таяниб.
Маълум қилинишича, бола нутқида муаммолар пайдо бўлиб, ўнг қўли ишламай қолганидан сўнг унинг ота-онаси шифокорга мурожаат қилган. Касалхонада коронавирусга топширган тест салбий натижа кўрсатаган. Бироқ шифокорлар тиббий марказда қайтадан текширув ўтказишга қарор қилган. Тест натижаларига кўра бола организмида антитаналар топилган.
Кейинги текширувлар давомида шифокорлар боланинг миясида қон томирларида кислород етишмовчилиги оқибатида тромб ҳосил бўлганини аниқлаган. Болада жарроҳлик муолажаси амалга оширилиб, тромб олиб ташланган.
Шифокорларнинг фикрича, инсульт коронавирусга чалиниши оқибатида юзага келган. Чунки COVID-19 тромб ҳосил бўлишига мойиллик келтириб чиқаради. Шу сабабли шифокорлар болада коронавирус аниқланса унинг нутқи ва ҳаракатларини назорат қилиб бориш муҳимлини ҳақида огоҳлантирган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси иситма шаклида эмас, балки асаб тизими билан боғлиқ муаммолар кўринишида намоён қилиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)