• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Азиза Умарова АҚШга йўл олган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳақида: «Энди унга ҳеч қандай федерация тўсқинлик қилолмайди»

    Блогер Азиза Умарова АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланган Гулруҳбегим Тоҳиржонова борасидаги хабарлар фонида опа-сингил гроссмейстерлар Нафиса Мўминова, Хулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар тарихи ҳақида фикр юритди.

    Фото: Telegram / @Nazlobudnya_AU

    Фото: Telegram / @Nazlobudnya_AU
    Мен уч опа-сингилни анчадан буён биламан ва биз ўртанча қиз Ҳулкар Тоҳиржонова билан биргаликда Ўзбекистон тарихида биринчи марта шахматчи қизлар орасида очиқ чемпионат ўтказишга ҳам улгурганмиз.

    Тасаввур қилинг, Қўқондаги оддий оилада уч нафар қиз фарзанд дунёга келади. Учала қизни ҳам ажойиб ота шахматга ўргатади, кейин тўгаракдаги мураббийларга олиб боради. Қизлар шахматдан ташқари мусиқа, инглиз тили билан шуғулланади. Оиланинг катталари уларни барча жабҳада қўллаб-қувватлайди.

    Қизларнинг каттаси — Нафиса халқаро гроссмейстер мақомини олган илк ўзбекистонлик аёлга айланади. Мавжуд бўлган барча мусобақаларда ғалаба қозонади. Ўз вақтида Ислом Каримов (Ўзбекистоннинг биринчи Президенти — изоҳ «Дарё») унга Apple компьютерини топширганди.

    Қизларнинг отаси тадбиркорлик билан шуғулланади, у қизларининг мураббийлар ва халқаро мусобақалар учун кетадиган харажатларини ҳамма вақт қоплаган. Бу уч спортчига оз бўлмаган миқдорда пул сарфлаган. Шахмат федерацияси раҳбарида ҳам қиз фарзанд бор, у ҳам шахмат мусобақаларида қатнашади. Бироқ ҳар доим опа-сингилларга мағлуб бўлади. Шундан федерация ва опа-сингиллар ўртасидаги муносабат у қадар яхши эмасди.

    Нафиса 2007 йилда ҳудудий мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Бу уни 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 2008 йилги Осиё чемпионати ва 2010 йилги Осиё ўйинларидаги бронза медалларига етаклайди.

    Федерация билан кескин муносабат 2014 йилда — учала опа-сингил (ўша вақтда спорт устаси мақомини олишга улгурган Гулруҳбегим ҳам) рейтинг бўйича Олимпиада терма жамоаси аъзосига айланганда ўзининг чўққисига чиқади.

    Мамлакатнинг биринчи рақамли шахматчиси нима бўлган тақдирда ҳам қатнашар эди, бироқ қолган икки сингилга рухсат берилмади. Учала қиздан фақат бир нафари бора олиши айтилади. Шахматчиларнинг юқори рейтингига қарамай федерация шу қарорни қабул қилади. Бунақаси ҳеч қайси қоидаларда ёзилмаган ва аниқ тушунтириш берилмаган. Опа-сингиллар бу адолатсиз қарорга қарши чиқади ва ўз кучларини барчага кўрсатиб қўйиш учун очиқ равишда қўшимча ўйин ташкил қилишни таклиф қилади. Федерация рад этади. Охир-оқибатда учала опа-сингил ҳам иштирок этишдан бош тортади. Сабаби улар Ўзбекистон терма жамоасида бирга дона суришни бутун умр орзу қилганди.

    Қизлар кейинги барча йилларда турли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди. Кенжа қиз — Гулруҳбегим ҳатто Жаҳон чемпионати ярим финалига қадар етиб борди. Ўзбекистон тарихида илк бор аёл шахматчи бу натижани қайд этди! Сиз уни Тошкентда мухлислар тўдаси кутиб олди деб ўйлайсизми? Уни ҳеч ким кутиб олмади, автомобиль калитини гапирмай қўя қолай, ҳатто бир дастда гул ҳам берилмади. Унинг муваффақиятлари ҳар доим эътиборсиз қоларди, балки бунга федерациянинг «саъй-ҳаракатлари» сабаб бўлгандир.

    Гулруҳбегим АҚШда билим олиш имкониятига эга бўлди. У ерда унинг машғулотлари, клубдаги фаолияти учун кетган барча харажатлари қоплаб берилмоқда. Унга ҳеч қандай федерация халал беролмайди. Ҳеч қандай қизиқишлар тўқнашуви бўлмайди. Унда ғалабалар сари бориш учун яхшироқ шароит бор.

    Бизда бу каби иқтидорли қизларни қадрламасликларидан афсусдаман. Бироқ бу ажойиб шахматчилар қачонлардир Қўқондаги оддий ўзбек оиласида туғилганидан чексиз фахрдаман. Улар қаерда совринли ўринларни эгалламасин, ўзбек бўлиб қолади. Қолгани — спорт функционерларининг айби. Ота эса — тилла одам.

    Биз сизлар билан фахрланамиз, қизлар! Сиз миллатимиз ғурурисиз.

    Азиза Умарова, блогер

    Аввалроқ Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Унинг отаси Алишер Мўминов бу қизининг шахсий танлови экани ҳақида айтиб ўтганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    27.12.2020, 19:29   Изоҳ (0)   52705
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боксда 2020 йилнинг энг сенсацион жанги аниқланди

    27.12.2020, 19:25

    Неймар коронавируснинг 3-тўлқини арафасида Бразилияда 500 кишилик байрам ташкил қилди

    27.12.2020, 17:45

    Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»да Криштиану Роналдунинг кўрсаткичини такрорлади

    27.12.2020, 12:00

    Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳни «Ливерпуль»дан кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ягона жиҳатни айтди

    27.12.2020, 10:53

    Криштиану Роналду ҳам ўзбек чопонини кийди (фото)

    27.12.2020, 09:45

    АПЛ. «Манчестер Сити» ўз уйида ғалаба қозонди, «Эвертон» аутсайдерни базўр таслим этди

    27.12.2020, 08:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.