• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Ташқи ишлар вазирлигидан 1 млн доллар пул йўқолгани хабар берилди. У ароқдан бўшаган қутида сақланган

    Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москвадаги бош биносидан бир миллион доллардан зиёдроқ пул йўқолган, деб ёзади Meduza. Бу ҳақда «РЕН ТВ» телеканали ҳеч қандай манбаларга таянмаган ҳолда хабар берган. Ҳодиса бир йил олдин юз берган, аммо шу пайтгача бу ҳақда маълум бўлмаган.

    Россия ТИВ биноси.

    Россия ТИВ биноси.
    Фото: Shutterstock

    Пул ТИВ валюта-молия департаменти етакчи эксперт-мутахассиси Наталя Агальцованинг кабинетидан йўқолган. Буни 2019 йил 19 декабрда, Агальцова йирик қийматдаги пулни банкка топшириши керак бўлган куни пайқаб қолишган.

    Бундан 20 кун аввал у бир ярим миллион долларни Россиянинг Эрондаги элчихонасидан олган. Бу консуллик хизматлари учун тўлов бўлган. Элчихона АҚШнинг Эронга қарши санкциялари туфайли пулни банк ўтказмаси орқали юбора олмаган, шу сабабли у Россияга дипломатик почта билан жўнатилган. «РЕН ТВ» қайд этишича, бундай амалиёт нафақат Россия, балки бошқа мамлакатлар дипломатик муассасалари учун ҳам хосдир. Бир ярим миллион доллар «Абсолют» ароғидан бўшаган қутида етиб келган.

    Пул банкка топшириладиган куни Агальцова бошлиғига қўнғироқ қилиб, ўзини ёмон ҳис қилаётгани ва ишга кечроқ келиши ҳақида огоҳлантирган. Унинг кабинетини очиб, ярмигача нақд пул билан тўлдирилган инкассатор сумкасини топишди. Тафтиш натижасида Агальцованинг кабинетида умумий қийматдан 1,066 миллион доллар камомад аниқланган. 16 декабрь куни ўтказилган аввалги тафтишда эса ҳамма пуллар жойида бўлган. Кузатув камералари Агальцованинг 18 декабрь куни кабинетдан иккита «ҳажмдор пакетлар» билан чиқиб кетганини кўрсатган.

    ТИВ ходимаси қўлга олинган. Унинг сўзларига кўра, 16 декабрь куни унга банкка топшириш учун 1,38 миллион доллар пулни тайёрлаш буюрилган. У «Абсолют»дан бўшаган қутини очиб, кўрсатмаларга қарамасдан, пулни бир ўзи санаб чиқа бошлаган. Қутида 150 даста 100 долларлик купюра бўлиши керак эди. Бироқ Агальцова иддао қилишича, 100 долларлик дасталар фақат тепа қаторда бўлган; пастда эса пуч дасталар бўлган — уларнинг фақат биринчи қаватидаги купюралар 100 долларлик бўлган, қолган ҳаммаси эса бир долларлик бўлган.

    Агальцова саросимага тушиб қолганини ва камомаднинг бир қисмини кассадаги пуллар ҳисобидан, яна бир қисмини эса ўзининг 200 минг доллар жамғармаси ва уч миллион рубллик кредит ҳисобидан ёпишга қарор қилганини айтди. Аммо унга кредит беришмаган. 19 декабрь куни эрталаб у ўзи бирга яшаган Василий Маковоз номига васиятнома расмийлаштириб, дала ҳовлига кетган. У ерда, Агальцованинг сўзларига кўра, у ўз жонига қасд қилишга уринган, аммо бу муваффақиятсиз бўлган. Кейинроқ у дала ҳовлида қўлга олинган.

    Агальцова билан бирга Маковоз ҳам қўлга олинган. Унинг айтишича, 18 декабрь куни Агальцова дала ҳовлига келиб, ишда муаммолари борлигини айтган ва стол устига бир даста пул қўйган. Бу ерда 20 минг доллар борлигини ва уни дала ҳовлидаги қўшнига сақлаш учун бериш кераклигини айтган. Агальцованинг ўзи қўшнисига 200 минг доллар берганлигини айтган. Полиция эса қўшнидан 149 минг доллар пул топган.

    Маковозга айблов эълон қилмасдан қўйиб юборишган. У Агальцова кўрсатган пул қаердан келганини билмагани, уни Агальцованинг ўз жамғармаси деб ўйлаганини айтганидан кейин гумонланувчи эмас, гувоҳга айланган. Агальцованинг ўзи талон-торожда айбланмоқда. У ҳибсда сақланган, лекин у дастлаб уй қамоғига ўтказилди, кейин эса чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхат билан озод этилди. ТИВдан йўқолган пуллар ҳалигача топилмаган. Ёлғон детекторида ўтказилган текширув кўрсатишича, Агальцова пулларнинг қаердалигини билади, дея қайд этади «РЕН ТВ».

    ТИВ пул йўқолганини тасдиқлаган. «2019 йилда Россия ТИВ Валюта-молия департаменти кассасидан йирик қийматдаги нақд пул йўқолганини аниқлади. Пулларнинг йўқолиши ҳолати бўйича вазирлик раҳбарияти дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди. Текширув чоғида валюта-молия департаменти ходимасига айблов қўйилди», — дея маълум қилди муассаса вакили «РИА Новости»га.

    Иш бўйича тергов якунланган, суд 30 декабрь куни бўлиб ўтади, деб хабар берди «Москва» агентлиги.

    Мавзуга доир:

    • Урганчда банкдан қарийб 23 минг доллар ўғирлаган шахс ушланди
    • Халқ банкининг Фарғонадаги филиали пул омборидан 100 минг доллар ўғирлаган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди

    25.12.2020, 12:38   Изоҳ (0)   36823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой осмонидан катта оловли шар учиб ўтди (видео)

    25.12.2020, 09:35

    Қирғизистон коронавирусга қарши 1,2 млн доза вакцина сотиб олади

    25.12.2020, 09:07

    Италияда COVID-19 билан касалланганлар сони 2 миллион кишидан ошди

    25.12.2020, 08:21

    Франция Pfizer вакцинасини фойдаланиш учун маъқуллади

    25.12.2020, 06:54

    Forbes соғлиқни сақлаш соҳасида пайдо бўлган 50 нафар янги миллиардерни маълум қилди

    25.12.2020, 01:23

    Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Brexit бўйича савдо битимини имзолади

    24.12.2020, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.