• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги сайтлар ва блогерларга изоҳларда қолдирилган тақиқланган маълумотлар бўйича хабарнома юборилади

    Ўзбекистонда интернет ОАВ вакиллари ва блогерлар веб-саҳифаларига қонунга зид шарҳлар ёзилганда уларни аниқлаш ва зудлик билан ўчириб юбориш тартиби тасдиқланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирлар Маҳкамасининг «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сонли қарорига қўшимчалар киритилган.

    Маълум бўлишича, ҳукуматнинг 23 декабрдаги 807-сонли қарори билан веб-сайт, гуруҳ ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек, блогерга Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби тасдиқланган. Унга кўра, тартибнинг амал қилиши Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган ахборот ресурсларига нисбатан татбиқ этилади.

    Тартибга кўра, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан ахборот ресурсларида Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотлар аниқланганда марказ томонидан 24 соатдан кечиктирмасдан ахборот ресурслари эгаси, шунингдек, блогерга Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

    Хабарнома марказнинг расмий ахборот ресурслари (электрон почта, ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерлардаги расмий саҳифа) орқали электрон шаклда юборилади. Унда Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот жойлаштирилган ахборот ресурсининг номи, ахборот жойлаштирилган сана кўрсатилади; тақиқланган ахборотга ҳавола ва унинг экрандаги тасвири нусхаси илова қилинади. Шунингдек, қўшимча равишда ушбу ахборотни тарқатиш учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик тўғрисида маълумотлар келтирилиши мумкин.

    Ахборот ресурси эгаси (блогер) хабарномани олган вақтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотни олиб ташлаши, шунингдек, бу тўғрисида марказни унинг расмий ахборот ресурслари орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида хабардор қилиши лозим.

    Агар Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот ушбу тартибнинг 6-бандида кўрсатилган муддатда ахборот ресурси эгаси томонидан олиб ташланмаса, у ҳолда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ушбу ахборотни олиб ташлаш бўйича Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот жойлаштирилган ижтимоий тармоқ ёки мессенжер маъмурига ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиниши мумкин.

    Шу билан бирга, қонунчиликда ОАВ ва блогерларнинг фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳларига жавобгарлиги белгиланмаган. Ҳозирга қадар улар ахборотлаштириш тўғрисидаги қонуннинг 12-1 моддаси бўйича жавогарликка тортилиши мумкин эди. Ушбу моддага кўра, веб-сайт ёки веб-саҳифа эгаси, жумладан, блогерлар ҳам «эълон қилишдан олдин маълумотларнинг тўғрилигини текширишга мажбурдир», шунингдек, «унинг ишончсизлиги аниқланган тақдирда зудлик билан эълон қилинган маълумотни ўчириб ташлаши керак». Ушбу мажбуриятларни бажармаган тақдирда, сайтга ёки саҳифага кириш чекланиши ва сайт эгаси ёки блогер жавобгарликка тортилиши мумкин.

    Тақиқланган маълумотлар контентига қуйидагилар киради:

    • Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
    • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
    • давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
    • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
    • гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
    • порнографияни тарғиб қилиш;
    • қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этиш.
    Аввалроқ Ўзбекистонда ОАВ ходимлари, журналистлар медиа-маконда ўз ҳақ-ҳуқуқлари, баҳсли ҳодисалар бўйича фикрлари билан бўлишиб, шу фикрлар юзасидан малакали юристлар, адвокатлар хулосасини олиб боришлари учун янги платформа яратилиши ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойида ОАВга 90 та огоҳлантириш берилган

    25.12.2020, 11:37   Изоҳ (0)   18473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 31 декабргача ёпилди

    25.12.2020, 11:09

    Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус йўналиши йўлга қўйилади

    25.12.2020, 10:50

    Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади

    25.12.2020, 10:15

    Косонда икки оила ўртасида юз берган жанжал ўғлини ҳимоя қилган отанинг ўлимига сабаб бўлди

    25.12.2020, 10:08

    Навоийда ёпилаётган темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган Cobalt темир тўсиққа урилиб ёниб кетди

    25.12.2020, 09:49

    Деновда ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган ерни 2 кишига сотгани маълум қилинди (видео)

    25.12.2020, 08:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.