Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Toyota Motor компанияси Буюк Британиядаги иккита ҳамда Франциядаги битта заводини вақтинча ёпди. Бунга ўтган ҳафта Британияда коронавирус инфекциясининг янги штамми аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилган, деб хабар беради Motor.

Фото: «Apollo-zmk.ru»

Фото: «Apollo-zmk.ru»

Коронавируснинг янги тури логистика борасида муаммоларни юзага келтирган. Гап, хусусан, Ла-Манш туннели орқали поезд ва машиналар ҳаракатининг тўхтатилиши ҳақида кетмоқда — у орқали заводларга эҳтиёт қисмлар етказилади.

Toyota’нинг Буюк Британиядаги корхоналарида 2019 йилдан бошлаб Corolla, 2020 йилдан эса Suzuki Swace, шунингдек, двигателлар йиғилмоқда. Заводнинг Франциядаги конвейридан эса Yaris хетчбеки ва унинг Cross версияси ишлаб чиқарилади.

Мамлакатда коронавируснинг янги штамми аниқлангани тўғрисида 14 сентябрь куни Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилган. Британиялик шифокорларнинг сўзларига кўра, COVID-19’нинг янги тури 70 фоиздан ортиқроқ юқумли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида ҳам Япония автомобилсозлик компанияси Европа, Буюк Британия ва Туркиядаги заводлари фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда ташкилот бу штаммни ўрганмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар